Халқаро информатика олимпиадасига Ўзбекистон мезбонлик қилади
Бугун 2 та яхши хабар: Ўзбекистонлик ўқувчилар Халқаро информатика олимпиадасида илк бора совриндор бўлишлари билан бирга, ушбу Халқаро олимпиада биринчи марта Ўзбекистонда 2026 йилда бўлиши аниқ бўлди!
Президентимиз иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш тизимига асос солишининг натижалари мамлакатимизни дунёга танитишда ёрдам бермоқда. Информатика йўналишида Халқаро олимпиадага тайёрланишга Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига кўмаклашиш мақсадида бу йил қўшма қарор қабул қилиб, ҳамкорликни йўлга қўйган эдик, шунга ёшларимизнинг бу ғалабасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова билан биргаликда жуда хурсанд бўлдик
Ҳамюртларимиз Валижонов Дилёрбек ва Хўжаев Дилшодбекларни ҳамда уларнинг устозларини Халқаро информатика олимпиадасида мамлакатимиз тарихидаги илк бронза медалларини қўлга киритганликлари билан табриклаймиз!
Шу билан биргаликда, Ўзбекистон делегацияси 2026 йилда юртимизда ушбу нуфузли олимпиадани ўтказиш учун аризани тақдимот қилди ва Комиссия аъзолари IOI 2026 йилда Ўзбекистонда ўтказишни маъқуллаганини эълон қилди.
Ушбу нуфузли олимпиада илк бор Ўзбекистонда 2026 йилда юқори савияда ўтказилишига Рақамлаштириш вазирлиги ва IT Park Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан бир жамоа бўлиб тайёргарлик қиламиз насиб қилса.
Манба: t.me
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter