Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шерзод Шерматов

Ўз оилангиз билан ўз юртингизда яшаб, яхши даромад топмоқчи бўлсангиз, албатта чет тиллари ва ахборот технологияларини ўрганинг!

Шерзод Шерматов: Келажакда муваффақиятга эришмоқчи бўлсангиз...

Шерзод Шерматов: Келажакда муваффақиятга эришмоқчи бўлсангиз...

Агар келажакда муваффақиятга эришмоқчи бўлсангиз, ахборот технологиялари соҳасида ўқишга ҳаракат қилинг! АКТ соҳаси мутахассисларини ўзларига жалб қилиш учун ҳозирги вақтда дунёнинг деярли барча давлатлари ҳаракат қилмоқдалар. Ушбу соҳа мутахассислари ҳеч қаерга кетмасдан ҳам масофадан ишлаб яхши даромад топа оладилар. Лекин фақат ниятнинг ёки дипломнинг ўзи етарли эмас, мақсад сари доим қаттиқ тиришиб ўқиб, ўрганиб боришга ҳам тайёр бўлишингиз зарур.

8 йил аввал Inha University in Tashkent очилаётганида университетнинг энг асосий ютуғи бу битирувчиларнинг келажакда муваффақиятга эришиши эканлигини ўз олдимизга мақсад қилиб қўйган эдик. Кўз тегмасин, ҳозирги кунгача аксарият битирувчилар кўпчилик ҳавас қиладиган жойларда юқори даромад топиб ишламоқдалар. Бугунги йиғилишга кела олган битирувчиларга миннатдорчилик билдирамиз ва келгусида ҳам бошқа талабаларга доим ўрнак бўлишларини ҳамда университетни қўллаб боришларини тилаймиз.

Талабаларимизнинг ўқишлари ва ўз устида ишлашларига керакли муҳитни яратишга янги очилган Университетимизда йиғилган фидоий жамоамиз ҳам доим ташаббус кўрсатиб ҳаракат қилишар эди. Уларнинг аксарияти ҳозирда ҳам таълим соҳасида ўз муваффақиятли фаолиятларини давом эттирмоқдалар, жумладан:

- Хилола Умарова – Президент таълим муассасалари агентлиги раҳбари;

- Сарвар Бабаходжаев – Тошкент халқаро таълим университети раҳбари;

- Амирулла Абдуллаев – ASTRUM академияси бош директори;

- Бехзод Джалилов – Akfa University ректори;

- Алишер Санетуллаев – Янги Ўзбекистон Университети профессори, собиқ МИФИ ректори;

- Фирдавс Кутлиев – Халқ таълими вазирлигида Таълим сифати мониторинги бошқармаси бошлиғи;

- Элмурод Рустамов – Янги Ўзбекистон университети молиявий ва маъмурий ишлар бўйича проректори;

- Мирёқуб Мирзаҳмедов – Тошкент шаҳридаги Ёджу техника университетида Ҳамкорликни ривожлантириш ва инвестиция жалб этиш бўлим бошлиғи;

- ҳамда қатор бошқа профессор-ўқитувчилар ва ходимлар.

Уларнинг ҳам келгусидаги фаолиятларига муваффақиятлар тилаймиз!

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг