Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шерзод Шерматов

Ўз оилангиз билан ўз юртингизда яшаб, яхши даромад топмоқчи бўлсангиз, албатта чет тиллари ва ахборот технологияларини ўрганинг!

Шерзод Шерматов Америкадаги ватандошларимиз билан учрашди (Фото)

Шерзод Шерматов Америкадаги ватандошларимиз билан учрашди (Фото)

Фото: АКТ вазирлиги матбуот хизмати

Google, Apple, Uber, CISCO, Amazon, EY каби қатор халқаро компанияларда фаолият юритаётган, тадбиркор ва Силикон Водийсида ўқишда бўлган ватандошларимиз билан ўзбек миллий таомлари ресторанида учрашдик.

Уларни имкони борича ўзбекистонлик ёшларни аутсорсинг лойиҳаларга жалб қилишга таклиф этдик. Хоразмда бўлганимда ёш дастурчилар айтиб беришганди, бизнинг АҚШдаги ҳамюртимиз соатига 70 доллар буюртма олиб, бизга соатига 7 доллар нархда беради деб. Ёмонлаш маъносида эмас, балки бу мисол айнан хориждаги ҳамюртларимизга ҳам қўшимча даромад топишга имконият эканлигига яққол мисол.

Вилоятлардаги университет талабаларига соатига 7 доллардан даромад бўлса, ойига минг доллар атрофида даромад дегани, яъни улар жон деб ишлашади, ҳам қўшимча портфолио ва тажриба бўлади.

Қисқа вақт ичида шунча ёшларимиз вақт топиб учрашувга келишганларига ҳамда ушбу учрашув ташкилотчиларига миннатдорчилик билдирамиз.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг