Миллионлаб ўлимларга сабаб бўлган кашфиёт
Бугун сизлар билан миллионлаб ўлимларга сабаб бўлган ихтиро ҳақида гаплашамиз!
Бутун дунёда интеллектуал салоҳият пасайишига, жиноятлар сони ошишига ҳамда экологик талафотларга сабаб бўлган бу каби ихтиролар асорати ҳанузгача сезилмоқда. Қизиқ, бу хавфни ихтиродан қарийб бир ярим аср олдин яшаган Бенжамин Франклин қаердан билди-ю ва нима учун бутун дунёни огоҳликка чақирди? Келинг, тарих тафсилотларига юзланамиз...
1908 йил... Детройт кўчаларида автомобиль бошқариб кетаётган аёлнинг тўсатдан машинаси бузилиб қолди. Шунда йўловчи эркаклардан бири унга ёрдам бермоқчи бўлди. У вақтларда автомобиль дастаги қўлда ҳаракатга келтирилгани учун бу аёлларга бироз қийинчилик туғдирарди. Эркак шаҳд билан стартерни айлантирганида двигатель бирдан ишлаб кетди ва у ўзини дастакдан олиб қочишга улгурмади. Натижада жағ суяги синиб, жароҳати туфайли оламдан ўтди. Автомобиль саноатида ишлаган марҳум – Байрон Картернинг бундай ўлим топгани дўсти – Кадилак автоси асосчиси Генри Лиландни кучли саросимага солди. Ва энди у авто ишлаб чиқаришда стартердан буткул воз кечишга қарор қилди.
Стартердан воз кечилган илк автомобиль Кадилакнинг 30 модели бўлди. У аввалги авлодга қараганда анча кучли чиқди: 40 от кучига эга, максимал тезлиги 70 км соатга тенг. Мазкур модел автомобиль саноатида революция ясаб, жуда тез машҳурликка эришди. Сотуви икки бараварга ошди. Лекин у ҳам камчиликлардан холи эмасди, яъни жуда баланд овоз чиқарарди. Яна уни ҳайдаганлар “тақиллаган” овоз борлигидан ҳам шикоят қилишарди.
Бу муаммо двигателни ҳам ишдан чиқара бошлади. Ёқилғи ёнувчанлиги пасайиб, ҳосил бўлган тебранишлардан поршень ва цилиндр деворлари зарар кўрди. Шовқинни йўқотиш учун ишлаб чиқарувчилар ёқилғи турини ҳам ўзгартиришди. Энди улар юқори октанли ёқилғидан фойдаланишга ўтишди. Нима деб ўйлайсиз, улар бу турдаги ёқилғига қандай эришишди?
Юқори октанли ёқилғи олиш учун Томас Мижлей жуда кўп нарсаларни синаб кўрди. Эритилган сариёғдан тортиб, камфор, этилацетат ва хлорид алюминийгача. Бироқ уларнинг аксарияти самарасиз бўлиб чиқди. Навбат Теллур таркибига етиб келди. Тўғри, у машинадаги шовқинни йўқотган, аммо жуда ўткир ҳиди туфайли бу синов ҳам муваффақиятсиз якун топди. Унинг ҳидини на янги кийим, на ювиниш йўқотган. Шу боис Мижлей 7 ойлик тажрибаси давомида ертўлада яшашга мажбур бўлган. Теллур ёқилғи самарадорлигини икки баравар оширса-да, нохуш ҳиди туфайли уни қўллаб бўлмасди. Тажрибалар яна давом этди. Тахминан 5 йил деганда Мижлей идеал таркиб топди. Бу – тетраэтил қўрғошини эди. У машинадаги шовқинни йўқотиш баробарида ишлаб чиқарилишида кам харажат талаб қиларди.
Мижлей ўз ихтиросидан боши осмонда. Ахир бунинг учун 200 миллион доллар фойда олиш мумкин эди. Бу ҳозирги пайтда 3 млрд доллардан ҳам кўп дегани.
Тез орада Мижлей ўз ихтиросини патентлаб, уни etil деб номлади. Қўрғошин номи эса ҳеч қаерда тилга олинмади. Кейинчалик “General motors”, “Dupont” ва “Standard will of new jersey” каби йирик корхоналар ҳамкорликда itil корпорациясини ташкил қилишди. Маркетинг юқори даражада йўлга қўйилди. У ерда фаолият юритган олимлар гуруҳи худдики инсоният келажаги учун қайғураётган, гўёки “келажак” одамлари сифатида таърифланди.
1923 йилги пойгада совринли ўринларнинг бари янги авлод ёқилғисидан фойдаланганларга насиб этди. Натижада корпорация маҳсулотига талаб янада ошди. Талабни қондириш учун компания Нью-Жерсида янги кимёвий завод қурди. Бироқ аҳвол кутилганидек яхши эмасди. Дастлабки икки ойнинг ўзида ўнлаб ишчилар қўрғошиндан заҳарланиб, 5 нафари вафот этди.
Нохуш вазиятни юмшатиш учун Мижлей омма олдида чиқиш қилди. Тетраэтил қўрғошини зарарсиз эканлигини исботлаш учун уни қўлига қуйиб, ундан бир неча дақиқа нафас олди. Ихтирочи бу ишни ҳар куни қилиши мумкинлиги ва бу соғлиғига ҳеч қандай зиён етказмаслигини таъкидлади. Аслида бундай эмаслигини ўзи ҳам яхши биларди.
Қўрғошиннинг кам миқдордагиси ҳам зарарли. У организмдан жуда секин чиқиб кетади. Суякда тўпланиб, зарарли таъсири йиллар давомида танани тарк этмайди.
Қўрғошинга энг таъсирчан аъзомиз бу – мия. Негаки у миелин қобиғини зарарлайди. Асосан ёш болаларнинг қабул қилиш қобилиятини пасайтиради.
Бу хатар юз йиллар олдин ҳам маълум эди. 1786 йилдаёқ Бенжамин Франклин қўрғошиннинг турли соҳаларда кўп ишлатилаётганидан хавотирда экани ва у соғлиққа жиддий зарар етказиши мумкинлигидан огоҳлантирган.
Агар у бир ярим аср ўтишига қарамай ёқилғи саноатида қўрғошиннинг бу қадар кенг қўлланилишини билганида эди, ҳайратдан “ёқа ушлаши” табиий эди.
Мижлейни АҚШ соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам, Гарвард университети ҳам кўп огоҳлантиришди. Улар қўрғошин таркибли ёқилғини секин таъсир қилувчи, бироқ жуда даҳшатли заҳар дея таърифлашди.
«Бу ерда ўлчанган миқдорга рангли суюқлик, тетроэтил қўрғошин қўшилганига гувоҳ бўласиз. У кўп миқдорда зарарли бўлиши мумкин, аммо оз миқдорда қўрқинчли эмас».
1950 йилда миллионлаб автомобиль двигателларида қўрғошин ёқилди.
Муаммо борган сари авж олаётган бир пайтда Stenford oil компанияси раҳбари Фрэнк Говар шунчаки тахмин қилинаётган хавф туфайли индустрияда революция ясаган ихтиродан воз кечиб бўлмайди, деган фикрни айтган.
Мижлейнинг Itil компанияси молиялаштираётган ихтирочилар эса қўрғошиннинг табиий элемент экани ва у атроф-муҳитда кенг тарқалмаётганини таъкидлашга уринарди.
Клеир Паттерсен исмли олим эса бундай эмаслигини исботлашга киришди.
Дастлаб у қўрғошиннинг ўзини таҳлил қилди ва тажриба ўтказди. Агар у табиий элемент бўлса, океаннинг турли чуқурлигида бир хил миқдорда қўрғошин аниқланиши керак эди. Натижада Паттерсон 4 км.гача чуқурликдаги сувни ўрганиб чиқди. Океан юзасида 10 баробар кўпроқ қўрғошин аниқланди. Бу шубҳасиз саноат таъсирида эди.
Паттерсон кейинги ўринда қўрғошиннинг инсонлардаги таъсирини аниқроқ ўрганиш учун ушбу элементнинг тиш ва суяклардаги миқдорини аниқлашга ҳаракат қилди. Бунинг учун у қадимий мумиёланган мисрликлардан намуна олди. Табиийки, у даврларда инсоният қўрғошин билан камроқ алоқада бўлган. Ҳозирги намуналар билан солиштиргандаги натижа Паттерсонни ҳам ҳайратга солди. Қўрғошин саноатда кенг қўлланилганидан буён ушбу элемент суякларда 1000 баробар кўпроқ аниқланди.
Қўрғошиннинг зарарли таъсирларидан яна бири у IQ даражасини пасайтиради, шунингдек, танада артерия қалинлашишига олиб келади.
2018 йилги тадқиқотларга кўра, айнан қўрғошин АҚШнинг ўзида 250 мингдан ортиқ юрак-қон томир касалликлари ва ўлимга сабаб бўлган. Бутундунё миқёсида оладиган бўлсак, охирги 100 йилликда 100 миллиондан ортиқ инсонлар ушбу касалликдан вафот этган деган хулосага келиш мумкин. Уларнинг кўпчилигини Мижлейнинг ихтироси нобуд қилди, деса бўлади. Негаки унинг ўзи ҳам ёқилғига қўрғошин қўшиш яхши фикр эмаслиги биларди, аммо маблағ ва нафс уни енгди.
Бу ҳаммаси эмас, ҳозирги кун ҳисоб китоблари бир йилда 500дан 900 мингтагача одам қўрғошин туфайли нобуд бўлаетганини кўрсатди.
1986 йилда Япония биринчилардан бўлиб тетроэтил қўрғошинидан фойдаланишни чеклади.
Қолган давлатлар ҳам бироз кеч бўлса-да, ушбу қарорни қўллаб-қувватлади. 2021 йилда Алжир сўнгги давлатлар қаторида қўрғошиндан воз кечди. Шундай қилиб, ҳар йили миллионлаб инсон ҳаёти сақлаб қолинди ва тахминан 2.45 триллион доллар иқтисод қилинди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter