Электрод ёрдамида қуёш панеллари самарадорлиги оширилади
Екатеринбурглик олимлар Ироқ ва Саудия Арабистонидаги ҳамкасблари билан биргаликда ишлаб чиққан янги электрод бўёқларга сезгир бўлган қуёш панелларининг самарадорлигини 42 фоизга оширди. Электрод нисбатан арзон материаллардан - селен ва волфрамдан иборат ва шу туфайли у қимматроқ платиналарга муқобил бўлиши мумкин.
Электрод бўёққа сезгир бўлган қуёш панелларининг муҳим таркибий қисмидир. У қурилманинг турли қисмлари ўртасида электр энергиясини узатиш учун жавобгар. Ҳақиқий шароитда силикон қуёш панелларининг самарадорлиги 15-20% ни ташкил қилади. Бу бўёққа сезгир бўлган қуёш панелларидан кўра кўпроқ.
Олимлар волфрам ва селендан ташкил топган биметалик бирикмадан янги электрод ишлаб чиқдилар. Унинг хусусиятларини яхшилаш учун физиклар рух ионларини қўшдилар. Ушбу ихтиро бўёққа сезгир бўлган қуёш панелларининг энергия самарадорлигини янада ошириш учун оптимал материал таркибини аниқлашга ёрдам беради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter