Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қуёш панелингиз ёруғликни яхши тортмаяптими?

Қуёш панелингиз ёруғликни яхши тортмаяптими?

Фото: Яндекс

Сўнгги вақтларда қуёш панелларидан фойдаланиш кўп тарғиб қилинаётган бўлсада, аксарият кишилар уларнинг самарадорлиги камлигини айтишмоқда.

Аслида қуёш панеллари билан боғлиқ муаммо шундаки, максимал энергия ишлаб чиқаришга эришиш учун уларни қуёшга маълум бир бурчак остида жойлаштириш керак.

Олимларнинг фикрича, панелларнинг янги шакли уларнинг самарадорлигини 66 фоизгача оширади.

Биламизки, қуёш панеллари асосан текис шаклга эга. Аммо ушбу дизайн фақат қуёш 15 дан 40 даража бурчак остида порлагандагина самарали бўлади.

Қуёшдан олинадиган ёруғлик майдонини ошириш учун эса тадқиқотчилар қуёш панеллари юзасини янада яхшиладилар.

Шундан сўнг қуёш панеллари ёруғликни 33 фоиздан 66 фоизгача самаралироқ сингдира бошлади.

Тадқиқот муаллифларининг айтишича, ёруғликни яхши сингдириш хусусиятлари туфайли янгича дизайндаги панеллар биомедицина, энергия тежовчи деразалар, иссиқхоналар ва яна кўплаб жабҳаларда кенг қўлланилиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг