47 нафар талаба Рақамли технологиялар вазирлиги стипендиаси ғолиби бўлди

Хабарингиз бор, Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан Вазирлик тизимидаги таълим муассасаларининг талаба ва ўқувчилари учун Вазирлик стипендияси танловига старт берилган эди.
Жорий йил танловда жами 173 нафар номзодлар иштирок этди ҳамда белгиланган Низом талабларига мувофиқ энг муносиб 47 нафар талаба ва ўқувчилар саралаб олинди.
Ғолиблар тақсимоти:
Университет талабалари: 43 нафар;
Лицей ўқувчилари: 4 нафар.
Ғолиб бўлган талабаларга 10 ой давомида 1 875 000 сўмдан, ўқувчиларга эса 750 000 сўм миқдорда стипендия бериб борилади.
Батафсил: https://digital.uz/news/view/27987/
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter