Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ана холос! Қувватлагич – тери ичида!

Ана холос! Қувватлагич – тери ичида!

Фото: Point.md

Олимлар тери остига жойлаштириладиган симсиз қувватловчи қурилма ихтиро қилишди. Ҳозирча у фақат кемирувчиларда синовдан ўтказилган, аммо агар одамларда ўтказилган кейинги тажрибалар муваффақиятли бўлса, тиббий имплантлар энди батарея ва симлардан фойдаланишни талаб қилмайди.

Кўпгина биоэлектрон қурилмалар, масалан, сенсорлар ёки дори-дармонларни етказиб бериш тизимлари, кўпинча борт батареяларининг қуввати билан чекланади. Ушбу муаммони ҳал қилиш учун олимлар тери остига тикилиши мумкин бўлган симсиз қувватловчи чип прототипини яратдилар. У энергияни тана орқали симсиз узатиши ёки танадан энергия йиғиши мумкин.

Каламушларда симсиз имплант 10 кунгача ишлади ва икки ой ичида бутунлай эриди, бу унинг биологик парчаланишини кўрсатди. Аммо агар олимлар тизимни оксидловчи ҳимоя полимер ва мум қатламларини қалинроқ қилишса, бу узоқроқ давом этиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг