Энг кўп маошни қайси IT мутахассиси олади?

Биз узоқ вақтдан бери жаҳон бозорида IT касбларининг ривожланиш динамикасини кузатмоқдамиз. Энди биз 2022 йилда, айниқса, долзарб бўлган мутахассислар рўйхатини яратишга қарор қилдик. Рўйхат жаҳон бозорида иш ҳақининг ўсиши, соҳа мутахассисларига бўлган талаб ва умуман касбнинг ривожланиш динамикасидан келиб чиқиб тузилган. Дарҳол айтайлик, рўйхат бироз катта ва дастлаб топ тўрталик мутахассислар билан таништирамиз. Бу бошқа касблар ёмонроқ дегани эмас – улар бироз секинроқ ўсади. Шундай экан, бошладик!
2021 йил январь ойи учун иш ҳақи статистикаси Glassdoor томонидан тақдим этилган.
Data Analyst (Маълумотлар таҳлилчиси)
Ушбу касб вакиллари бизнес бўйича аниқ саволларга жавоб беради.
Таҳлилчиларнинг маоши қолганларникига нисбатан камроқ. Aммо маълумотлар таҳлилчиси учун соҳага киришдаги тўсиқлар нисбатан кам. Математика, статистика ва эҳтимоллар назарияси бўйича чуқур билимга эга бўлиш шарт эмас – бунинг учун фақат аналитик воситаларини ўзлаштиришнинг ўзи кифоя.
Ушбу соҳа вакилларига талаб IТ ва технология билан боғлиқ бўлмаган компанияларда ҳам мавжуд ва бозордаги иш ҳақининг тақсимланиши бевосита алоқадор. Ўртача DA бўш иш ўринлари DSга қараганда 2,5-3 баравар кўп. Шу билан бирга, Senior DA йилига 100 000-120 000 доллар олиши мумкин. Буларнинг барчаси кўникма ва қобилиятлар тўпламига боғлиқ.
Web Developer (Веб дастурчи)
Веб дастурчи 15 йилдан ортиқ вақт давомида IT соҳасида энг кўп талаб қилинадиган касблар қаторида туради.
Соҳага кириш қийинчилик туғдирмайди, функционал лендинг яратиш учун HTML/CSSни ўрта даражада билиш кифоя. Шу сабабли соҳага талабгорлар кўпчиликни ташкил этади.
Шу билан бирга, бозорда нафақат HTML/CSS яхши биладиган, балки AngularJS, ReactJS, VueJS фреймворк билан JavaScriptни ҳам яхши биладиган юқори малакали мутахассисларга талаб юқори.
Ушбу касбнинг катта афзаллиги шундаки, у масофадан туриб ишлаш ва фрилансерлар учун тўлиқ мос келади. Glassdoor маълумотларига кўра, мустақил веб-ишлаб чиқувчининг ўртача маоши офисда тўлиқ вақт ишлайдиган мутахассисларникидан ҳам юқори.
Information security Analyst (Ахборот хавфсизлиги бўйича таҳлилчи)
Қизиғи шундаки, кўплаб компаниялар ўзларининг ахборот хавфсизлиги бўйича мутахассисларининг маошларини ошкор этмайдилар, шунинг учун турли манбалардаги маълумотлар турлича. Масалан, Careercarma таъкидлашича, соҳадаги ўртача иш ҳақи йилига 100 000 доллардан ошади. Катта мутахассис учун эса 115 000 доллардан юқори.
Касб мураккаб ва мутахассислик бўйича аниқ билимларни талаб қилади, бозорда ушбу соҳа вакилларига нисбатан талаб катта, шунинг учун кўплаб йирик компаниялар университет маълумотини талаб қилмайдилар, буткамп (ўқув курслари)ни тамомлаган мутахассисларни хотиржамлик билан ишга ёллашади. Улар орасида Google, Amazon, Oracle, Cisco, Facebook, Microsoft бор.
Бу мутахассислик, айниқса, катта молиявий активларга эга бўлган ва фойдаланувчиларнинг катта миқдордаги шахсий маълумотлари (банклар, йирик маҳсулот корпорациялари, ижтимоий тармоқлар ва видео хизматлар каби ахборот лойиҳалари) билан ишлайдиган компаниялар учун долзарбдир. ISAлар, жумладан, мудофаа ҳукумати лойиҳалари учун керак. BLSнинг маълумот беришича, хавфсизлик бўйича мутахассисларга талаб йилига 31% га ўсади.
Таъкидлаш жоизки, нафақат ахборот хавфсизлиги бўйича муҳандисларга, балки яратилган тизимларни мустаҳкамлигини синовдан ўтказувчи ва уларда заиф томонларни топадиган пентестерларга ҳам эҳтиёж тобора ортиб бормоқда.
Python Developer
Бугунги кунда Python энг тез ривожланаётган дастурлаш тилларидан бири ҳисобланади. PYPL рейтингига кўра, у ўрганиш динамикаси бўйича биринчи ўринни эгаллайди (30,44%), иккинчи ўринда (16,67%) Java дан сезиларли устунлик билан. StackOverflow тадқиқоти Pythonни 2021йилда энг кўп қўлланилган дастурлаш тили сифатида 4-ўринга қўйди.
Ушбу соҳа дастурчилари учун энг юқори маош AҚШда тўланади. У ерда ҳатто Junior ҳам йилига 90 000 доллар ишлаб топиши мумкин. Middle эса ҳеч қандай муаммосиз 110 000 долларгача маош олади.
Қизиғи шундаки, Python дастурчисининг маоши доимий равишда ўсиб боради. 2019–2020 йилларда у ўртача 15 фоизга ўсди ва ўсиш суръати давом этмоқда.
Бизда ҳозирча шулар, агар мақола сизга қизиқ ва фойдали бўлса, уни бошқалар билан ҳам улашинг! Шунда биз IT соҳасида энг талаб юқори бўлган мутахассислар бўйича маълумотлар тақдим этишда давом этамиз.
Махфуза Рўйиддинова
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter