Беларусь тажрибаси: IT соҳасидаги муваффақиятнинг 5 сабаби

Хориж тажрибаси саҳифасида бугун Беларусь ҳақида гаплашамиз.
Биринчи сабаб – IT соҳасининг ҳукумат даражасида жиддий қўллаб-қувватланиши. Мамлакатда юқори технологияли парклар (ЮТП) ташкил этилган бўлиб, Беларусь Республикаси Президентининг фармони парк резидентлари ва IT индустриясини ривожлантириш учун идеал шароитларни яратмоқда. 2049 йилгача солиқ имтиёзлари, соддалаштирилган ҳужжат айланмаси, инглиз ҳуқуқи институти жорий этилиши, валюта операцияларидаги содда тизим, малакали хорижий мутахассисларни жалб этишда қулайликлар яратиш ва бошқа имтиёзлар – буларнинг барчаси ЮТП резидент компаниялари учун дунёда жиддий рақобат устунлигини яратади. ЮТПдан бир қатор таниқли лойиҳалар чиққан, масалан: World of Tanks, MSQRD, Viber, Maps.me, Prisma ва бошқалар.
Иккинчи сабаб – мамлакатда етарли миқдордаги юқори малакали кадрларнинг мавжудлиги. Бир вақтнинг ўзида бир нечта олий ўқув юртларида IT мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрланмоқда. Беларусь университетларининг юқори таълим сифати талабаларнинг информатика бўйича халқаро олимпиадаларда ва турли хил дастурлаш танловларида кўплаб ғалабалари билан тасдиқланади.
Учинчи сабаб – Беларусь IT мутахассисларининг нисбатан арзонлиги. Беларуслик IT мутахассисларининг иш ҳақи AҚШ ёки Европага қараганда қарийб икки баравар даражада паст, шу билан бирга, профессионаллик жаҳон талабларига жавоб беради. Бундан ташқари, кўпгина ЮТП компаниялари бошқа мамлакатларда ҳам офисларига эга ва доимий равишда ходимлар алмашинуви юз беради. AҚШ ёки Европадаги компанияларда тажрибага ўтаган IT мутахассислари кам эмас, инглиз тилини билиш эса оддий ҳодиса.
Тўртинчи сабаб – бу Европаникига жуда ўхшаш Беларусь менталитети. Беларуслар меҳнатсевар, бизнесга жиддий ва масъулиятли муносабатда бўлишади, дедлайн ва келишувларга риоя қилиш ва тил тўсиғининг йўқлиги билан ажралиб туради. Қулай географик жойлашуви ҳам аҳамиятга эга. Икки соат ичида Европанинг деярли исталган жойидан Минскка етиб бориш мумкин. Хорижликлар учун эса визасиз режим барча тўсиқларни олиб ташлайди.
Бешинчи сабаб – IT соҳасидаги мутахассислар сонининг доимий ўсиб бориши. Ўсиш университет битирувчилари, бошқа мамлакатлардан мутахассислар оқими (улар учун яшаш учун рухсат олишнинг соддалаштирилган тартиби мавжуд), беларусларнинг бошқа соҳалардан IT соҳасига ўтиши билан боғлиқ. IT – мутахассислари ўртасидаги меҳнат бозоридаги юқори рақобат компанияларга юқори малакали мутахассисларни оқилона пул эвазига ишга олиш имконини беради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter