Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Махфуза Рўйиддинова

«Кема учун энг хавфсиз ҳудуд – қирғоқ. Аммо у бунинг учун яратилмаган».

Амити университетида илк битирув маросими бўлиб ўтди (видео)

Бугун, 25 апрел куни Тошкент шаҳридаги Амити университетида тантанали битирув маросими ўтказилди. Унда талабалар илк бакалавр дипломлари билан тақдирланишди.

Тантанали маросимда Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов сўзга чиқди.

“Сизлар учун ҳақиқий ҳаёт энди бошланмоқда. Ўқиш давомида сармоя киритиб, сизни қўллаб-қувватлаган ота-онангиз ишончини оқлайдиган пайтингиз келди. Елкангизда катта масъулият турибди. Сиз эришадиган маваффақиятларга қараб, кейинги ёш авлод ҳам ушбу университетга ишонч билдириб, ўқишга интилишга ҳаракат қилади. Ҳаммангизни келажакда улкан муваффақиятларга эришишингизни тилайман. Бунинг учун юртимизда жуда катта имкониятлар мавжуд”, — деди Рақамли технологиялар вазири.

2023 йилда Тошкент шаҳридаги Амити университетида 150 нафарга яқин талабалар бакалавр даражасини олишга муваффақ бўлишди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, 80 фоиз битирувчилар иш билан таъминланган бўлиб, улар орасида ўз йўналишлари бўйича ишлаётганлари кўпчиликни ташкил этади.

Маълумот учун: Тошкент шаҳридаги Амити университети Ўзбекистон президентининг 2019 йил 7 январдаги фармони билан ташкил этилган ва ўқув йили 2019 йилдан бошланган. Дастлаб бакалавр дастури асосида ахборот технологиялари, иқтисодиёт, туризм бошқаруви, бизнес бошқаруви ва компютер билимлари ва муҳандислиги ҳамда Халқаро умумтаълим босқичи (International Foundation studies) йўналишларида талабалар қабул қилинган.

Дунёнинг етакчи университет рейтинги ташкилотлари бўлган QS ва ТНE маълумотларига кўра, 2018 йилда Амити университети дунёдаги энг яхши университетларнинг 3 фоизига кирган. Бундан ташқари, АҚШ ва Буюк Британиянинг минтақавий аккредитациясига эга бўлган Осиёдаги ягона университетдир.

Тошкент шаҳридаги Амити университетида айни пайтда 750 дан ортиқ талаба таҳсил олмоқда. Битирувчилар Амити университети (Ҳиндистон)нинг намунавий дипломи билан тақдирланади, у Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг