Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жаҳонгир Раҳмонов

Ўрган, улаш ва руҳлантир!

“Сloud” харажатларини 2 баравар туширган – дастурчи cифатида ўсиш

“Сloud” харажатларини 2 баравар туширган – дастурчи cифатида ўсиш

Кўпчилик мендан дастурчи сифатида муваффақиятли карьера қилиш борасида тавсиялар сўрашади. Қуйида бу борадаги кўрган ва кузатганларим бўйича фикрларимни бўлишмоқчиман.

1. Бошқалар учун ноаниқликларни иложи борича камайтиринг.

Uber такси топишдаги ноаниқликни йўқотди. Амазон маҳсулот сотиб олиш ва етказиб беришдаги ноаниқликда шу йўлни тутди. Сиз ҳам менежерингиз ва жамоадошларингизда бўлган ноаниқликларни йўқотишингиз мумкин. Сиз ҳам вақтида «status update»лар бериш орқали менежерингиздаги ва фақат сиз ёки камчилик билган нарсаларнинг «документация»сини ёзиш орқали жамоадаги ноаниқликларни йўқотсангиз бўлaди.

2. Қандай компанияда ишлашингиз қандай позицияда ишлашингиздан муҳимроқ.

Яъни яхши компанияда оддий дастурчи > ёмон компанияда CTO.

3. Қилаётган ишингиз қанчалик кичик ёки «аҳамиятсиз» бўлмасин, уни иложингиз борича юқори сифат билан бажаринг.

Доимий равишда сифатли иш қиладиган шахс сифатида репутацияга эга бўлинг. Натижада сиз кўпроқ имкониятларга эга бўласиз ва карьерангиз катта тезликда ўсади.

4. Агар сизга ишонишмаса, қанчалик ақлли ва иқтидорли эканлигингизнинг фарқи йўқ.

5. Сизни руҳлантирадиган ва буюкликка илҳомлантирадиган ақлли одам билан турмуш қуринг.

6. Сиз ишлайдиган жойнинг яхши-ёмонлигини билиш учун 2 та шарт бор: ўсиш ёки яхши пул топиш. Камида иккаласидан бири бўлиши керак сизда. Идеал ҳолатда иккаласи ҳам бўлиши лозим. Униси ҳам, буниси ҳам бўлмаса, у ердан кетинг.

7. Менежерларингизнинг карьерангиздаги ўрни жуда ҳам катта. Зўр менежер сизнинг ўсишингизни 3-4 йилга тезлаштириб юбориши, ёмони эса шунчага орқага суриши мумкин. Менежерингизни яхшилаб танланг.

8. Фақатгина техник атамалар билан эмас, бизнес атамалар билан ўзингизнинг бизнесга бўлган таъсирингизни ифодалашни ўрганинг.

Масалан, тавсия бермайман: «Мен веб дастурчиман, backend билан шуғулланганман».

Яхшиси, қуйидаги фикрни билдириш самарали: «Мен қилган иловалар компаниянинг cloud” харажатларини 2 баравар туширган».

9. Қилган ишларингиз ҳақида бошқалар билишини таъминланг. Блог постлар ёзинг, компания ичида demo’лар қилинг. Конференцияларда қатнашинг, «talk»лар беринг.

10. Зўр ёзма ва оғзаки мулоқот қила олиш – энг керакли «skill». Код ёзиш эмас.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг