Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эъзоза Турғунова

“Агар инсон ниманидир чин дилдан орзу қилса, бутун коинот уни шу орзусига етиштириш пайида бўлади!”

Шаҳодатнома йўқотдингизми? My.gov.uz 5 кунда топиб беради!(ВИДЕО)

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 1 июлидан эътиборан халқ таълими тизимида яна бир давлат хизмати ишга туширилди!

Эндиликда, my.gov.uz портали орқали ариза бериб, 5 кун ичида турли сабабларга кўра йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган шаҳодатномаларнинг дубликатини олиш мумкин.

Аризангиз сиз ўқиган таълим ташкилотига тўғри етиб бориши учун ўқув муассасаси жойлашган ҳудуд, туман ва таълим олган муассаса рақами аниқ киритилиши зарур.

Мурожаатингиз Ягона портал орқали юборганингиздан сўнг, сиз белгилаган туман ёки шаҳар халқ таълими бўлимларига, улар орқали эса таълим ташкилотларига автоматик тарзда юборилади.
Таълим ташкилотлари архив ҳужжатлари асосида шаҳодатнома дубликатини тайёрлаб туман ёки шаҳар халқ таълими бўлимига электрон тарзда юборишади.

QR код қўйилган ва аслига тенглаштирилган дубликат талабгорга my.gov.uz орқали электрон тарзда унинг шахсий кабинетига юборилади.
Шаҳодатноманинг дубликатини "Менинг аризаларим" бўлимидан мутлақо бепул юклаб олишингиз мумкин.
Таълим ташкилотлари архивидан шаҳодатнома маълумотларингизни топиш билан боғлиқ муаммоли вазиятларда дубликатни бериш яна 5 кун узайтирилади.

Аризани тўлдиришда айрим хатоларга ёъл қўйилганда ёки аввал олинган дубликат учун қайта ариза юборилган ҳоллардагина рад жавоби келиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, шаҳодатнома дубликати юклаб олинганидан кейин ҳам тизимдан ўчиб кетмайди ва зарурат туғилганда уни шахсий кабинетингиздан қайта юклаб олиш имконияти мавжуд!

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг