IT оламига ICT xabar.uz билан боқинг!
IT нима, сиз ҳаётингизни IT сиз тасаввур қила оласизми? Куни кеча машинада кетаётиб, IT PARK нинг ёнидан ўтар эканмиз, ўғлим бирдан, – вой, итларнинг ҳам парки бўладими, деб сўраб қолди. Ўғлимга бу сўзнинг мазмунини тушинтириб берар эканман, –яхшиямки, ҳозирги кунда анчайин оммалашган бу терминни энди аксарият одамлар тўғридан-тўғри, кўрилганидек ўқишмаяпти, деган фикр ҳаёлимдан ўтди. “Ахборот технологиялари” маъносини англатувчи бу сўз бирикмасисиз бугун ҳаётимизни тасаввур қилиш жуда қийин. Албатта сиз IT ни англаш учун дастурчи бўлишингиз шарт эмас. Бугунги кунда хамманинг қўлида телефон бор. Смартфон, планшет, ноутбук ва турли гаджетлардан фойдаланувчи кишиларнинг бари бевосита IT га алоқадор хисобланади.
Аммо сиз ҳамон робот деганда, худди одамлардек гапира оладиган, улардек барча юмушларни бажара оладиган қурилмани тушунасиз, тўғрими?
Аслида эса мобил қурилмангиздаги турли дастурлар, жумладан, ўйинлар, луғатлар, google таржимон ва ҳоказолар ҳам сунъий интеллектга яққол мисол бўла олади. Фақат уларнинг иш қамрови камроқ бўлиб, маълум бир йўналишдагина сизга ёрдам бера олади.
Хуллас, IT олами шу қадар бойиб бормоқдаки, энг сўнгги русумдаги смартфон фойдаланувчилари ҳам баъзан улардан қандай тўғри фойдаланишни билишмайди, ахборот технологияларига оид янгидан-янги терминларнику, айтмаса ҳам бўлаверади. Аммо бунинг учун албатта қаердадир ўқиш шарт эмас. Шунчаки, ict.xabar.uz нинг ижтимоий тармоқлардаги барча саҳифаларига аъзо бўлиб, уларда доимий равишда бериб бориладиган “IT gadget”, “IT News” “IT Motivatsiya” лойиҳаларини кузатиб боринг. Агар сиз ҳамиша “тренд”да бўлишни истовчи замонавий кишилардан бўлсангиз, “IT Brand” лойиҳаси айни муддао.
– Менку интернет орқали билиб оларман, аммо саволларининг адоғи йўқ фарзандларимчи, деяпсизми?
Ҳозирги кунда болаларга интернетдан фойдаланишни тақиқлаб бўлмайди. Бахтга қарши интернетда болаларни “овловчи” сайтлар ҳам талайгина. Аммо ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш одоби бўйича амал қилиниши шарт бўлган бир нечта қоидаларни фарзандларингизга тушунтирсангиз фойдадан ҳоли бўлмайди.
Аввало, ҳеч қачон ижтимоий тармоқдаги нотаниш дўсти билан учрашмаслик, суҳбатдошини контактларга қўшишдан аввал унинг профилини кўриб чиқиб, у қандай одам эканлигини билиб олиш зарурлиги, ўзининг ҳақиқий суратларини ижтимоий тармоқдаги саҳифаларига жойламаслик, нотаниш кишилар электрон мактубларда тавсия этган сайтларга ўтмаслик ва ҳoказолар ҳақида уқтириш лозим.
Агар фарзандингиз ҳали жуда кичик бўлса, унинг хилма-хил саволларига “IT Termin” кўрсатувимиз орқали бошингизни қотирмасдан, осонгина жавоб топишингиз мумкин, бу ўзингиз учун ҳам анча манфаатли бўлади. Ҳа, ict.xabar.uz жамоаси болажонларни ҳам эсдан чиқармайди. Айниқса, “IT Kids” кўрсатуви фарзандларингизга юлдузлик онларини тақдим этади. Қандай қилиб дейсизми, шунчаки ижтимой тармоқлардаги саҳифаларимизга мурожаат қилинг ва фарзандингизни кўрсатувимиз қахрамонига айлантиринг! IT оламини ict.xabar.uz билан кашф этинг!
Эъзоза Турғунова


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter