Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

OnePlus Pad Go ҳақида ICT.xabar.uzda нима гаплар?

OnePlus Pad Go ҳақида ICT.xabar.uzda нима гаплар?

Фото: 4PDA

Бугун ICT.xabar.uz ахборот-таҳлилий портали орқали ҳали тақдимоти ҳам бўлиб ўтмаган OnePlus Pad Go планшети ҳақида эксклюзив маълумотларга эга бўлишингиз мумкин!

OnePlus Pad Go 11,6 дюймли дисплейга эга бўлади, янгиланиш тезлиги 120 Гц, ўлчамлари эса 2,4К.

Янги қурилма МediaTek Helio G99 процессори, 8000 мА/соат аккумулятор, Аndroid 13 дастури асосидаги прошивка, Dolby Аtmos функцияси ва 8 мегапикселли олд камера билан жиҳозланган.

Планшет Wi-Fi (ОPD2305) ва LTE модем (ОPD2304) версияларда тақдим этилади. Янги маҳсулотнинг оператив хотира ҳажми 8 ГБ, тезкор хотираси эса 256 ГБ.

Планшетнинг тақдимот санаси ишлаб чиқарувчилар томонидан ҳали эълон қилинмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг