Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Болалар учун махсус планшет

Болалар учун махсус планшет

Фото: Ichip.ru

Samsung 2023 йилни болалар учун арзон қурилмалар эълон қилиш билан якунлашга қарор қилди - бренд Galaxy Tab A9 Kids Edition ва Galaxy Tab A9+ Kids Edition планшетларини чиқарди.

Galaxy Tab A9 Kids Edition 8,7 дюймли LCD-дисплей (IPS) HD+ пикселлар сонига ва 60 Гц янгиланиш тезлигига эга. Планшет 4/8 ГБ оператив хотира ва 64/128 ГБ ички хотирага эга, microSD карта ёрдамида 1 ТБгача кенгайтириладиган бир нечта конфигурацияларда мавжуд.

MediaTek Helio G99 чипи билан ишлайди. Бундан ташқари, қурилма зарбага чидамли махсус корпус, Samsung Kids режими, 8 МП асосий камера, 2 МП олд камера, стереодинамиклар ва 5100 мА/соат аккумуляторга эга.

Galaxy Tab A9+ Kids Edition эса каттароқ - 11 дюймли LCD-экран (IPS)га эга бўлиб, Full HD+ пикселлар сонига ва силлиқроқ 90 Гц янгиланиш тезлигига эга. Ушбу модел 4 ГБ ёки 8 ГБ оператив хотира ва 64 ГБ ёки 128 ГБ ички хотирага эга, microSD карта уяси орқали 1 ТБгача кенгайтириладиган версияларда ҳам тақдим этилади.

Snapdragon 695 чипи билан жиҳозланган. Кичик моделдан бошқа фарқлар орасида тўртта динамик ва 7040 мА/соат сиғимли аккумулятор мавжуд.

Galaxy Tab A9 Kids Edition нархи 212 доллардан, Galaxy Tab A9+ Kids Edition эса 321 доллардан бошланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг