Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дунёдаги илк сунъий йўлдошли планшет

Дунёдаги илк сунъий йўлдошли планшет

Фото: Hi-tech.mail.ru

Huawei компанияси Хитойда икки томонлама сунъий йўлдош алоқасини қўллаб-қувватлайдиган дунёдаги биринчи - Huawei MatePad Pro 11" 2024 планшетини тақдим этди.

Планшет нафақат сунъий йўлдош алоқаси, балки 11 дюймли планшетлар орасида дунёдаги энг юпқа корпусга эга. Қурилманинг қалинлиги атиги 5,9 мм ва оғирлиги 449 грамм. 5G ни қўллаб-қувватлайдиган Huawei Kirin 9000S чипи билан ишлайди. 66 Вт тезкор қувватланишни таъминлайдиган 8300 мА/соат аккумуляторга эга.

Экран: 11 дюйм, 16:10, 2560 х 1600, 274 ппи, 10 бит, 120 Гц, 600 нит, OLED;

Процессор: Kirin 9000S

Камералар: асосий 13 МП, кенг бурчакли 8 МП, олд 16 МП;

Операцион тизими: HarmonyOS 4.0

Ўлчамлари: 249,23 х 160,38 х 5,9 мм, 449 г.

Нархи:12+256 ГБ - 4299 юан, 12+512 ГБ - 4799 юан.

Тўртта рангда таклиф этилади: яшил, кўк, оқ, қора.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг