Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эъзоза Турғунова

“Агар инсон ниманидир чин дилдан орзу қилса, бутун коинот уни шу орзусига етиштириш пайида бўлади!”

Битирувчилар куни учун махсус: INHА университетига саёҳат!(ВИДЕО)

Эртага 25 май битирувчилар куни. Ўқувчилар катта ҳаёт сари қадам ташлаб, муҳим қарор қабул қилиш арафасида талабалик томон одимлар эканлар келгусида қайси касб эгаси бўлишларига қараб бир нечта ОТМлар ҳақида маълумотлар излай бошлайдилар. Агар сиз бугунги кунда энг оммалашган, сердаромад соҳалардан бири ҳисобланган IТ мутахассиси бўлишни кўзлаётган бўлсангиз, танлаган ОТМларингизнинг биринчи қаторида INHА университети бўлиши табиий.

Ict.хаbаr.uz жамоаси эса сиз интернетда ҳам топа олмайдиган маълумотларни, ҳатто университетга бориб ҳам кўра олмайдиган ажойиб қирраларини эътиборингизга ҳавола этади. Бу ерда талабаларнинг нафақат таълим олиши, балки ўқишдан бўш вақтида мароқли ҳордиқ чиқаришлари учун шундай ажойиб шарт-шароитлар яратилган, қолаверса, ҳиндистонлик ўқитувчиларнинг миллий либосларда олиб борган дарс жараёнларида сиз гўё ўзингизни Шохруҳхон ва Кажоллар билан ҳинд киноларида рол ўйнаётгандек ҳис қиласиз.

Кутубхонасини айтмайсизми, эҳҳе у ердаги китобларни бошқа ҳеч қайси кутубхонада учратмайсиз. Қолаверса, INHА университетида талабалар нафақат IТ йўналишида, балки логистика бўйича ҳам керакли билимларга эга бўлишлари мумкин.

1-курсда қарзга компьютер сотиб олиб, университетни тамомлаётганда шахсий машина ва уй олишга муваффақ бўлган талабалари билан машҳур INHА университетига биз билан бирга виртуал саёҳат қилишга марҳамат! Кўрсатувни барча битирувчиларга юборинг, балки уларнинг келажакда энг яхши мутахассис бўлишларига айнан сиз сабабчи бўларсиз!

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг