Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Беҳзод Ботиров

Кичик-кичик қадамлар билан бўлса ҳам, олдинга, фақат ишонч билан ҳаракат қилиш керак.

Электрон тўловлар тизимининг салбий жиҳатлари қандай?

Электрон тўловлар тизимининг салбий жиҳатлари қандай?

Фото: «vuzopedia.ru»

Коронавирус пандемияси бир қанча соҳалар фаолиятига салбий таъсир кўрсатган бўлса, электрон тижорат билан шуғулланувчи тадбиркорлар фаолиятини янада ривожлантирди. Электрон тижорат – бу интернет тармоғи орқали маҳсулот ва хизматларни сотишдир.

Аммо ҳамма ишда бўлгани каби бу онлайн савдонинг ҳам камчиликлари бор. Асосий камчилиги шундаки, сиз харид қилаётган маҳсулотингизни фақат расмда кўрасиз. Қўлингизга етиб келганда эса афсуски ҳамиша ҳам сифати суръатдаги каби бўлавермайди. Қолаверса, либос сотиб олаётган бўлсангиз, ўлчами тўғри келмаслиги мумкин. Аксарият тадбиркорлар онлайн равишда сотилган маҳсулотларни алмаштириб беришмайди.

Биз фаолиятимизни биринчи бошлаганимизда Ўзбекистонда ҳали кўпчилик тушунмасди электрон тижорат ўзи нима, унинг аҳамияти, устунликлари қандай? Масалан, банк карталарига пул тушса, кўпчилик унинг балансини аниқлашда ва пулни ечиб олишда муаммоларга дуч келар эди. Ана шунда биз UPay тўлов тизимини йўлга қўйдик, яъни бу орқали фойдаланувчилар картасига тушган пулнинг баланси ва унинг қолдиғи ҳақида СМС хабар орқали осонгина маълумот олиш имкониятига эга бўлдилар. Ҳозирги кунда эса масофадан туриб, уйингиздаги барча коммунал тўловларни амалга оширишингиз мумкин. Биз иш бошлаган пайтимизда фақат телефон тўловларинигина амалга ошириш мумкин эди. Ҳозирда одамлар бошқа тўловларни ҳам банк карталари орқали масофадан туриб, тўлашнинг афзалликларини яхши билиб олишди.

Интерактив хизматларни оммалаштиришда, биринчи навбатда, аҳолига бу хизматлардан фойдаланишни мактабдан бошлаб ўргатилса тўғри бўларди. Чунки биз аста-секинлик билан бутунлай интерактив хизматлардан фойдаланишга ўтамиз. Шунингдек, ёши катталарга ҳам мана шу хизматлардан қандай фойдаланиш ҳақида бепул дарслар олиб борилса мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Агар сиз электрон тижорат билан шуғулланмоқчи бўлсангиз, бошқа бизнес турларидан фарқли ўлароқ, дўкон учун катта бир жойни ижарага олишингиз шарт эмас. Ҳаттоки чет элдаги харидорларингиздан ҳам бемалол масофадан туриб тўловларни қабул қилишингиз мумкин. Камчилиги эса логистикада ва харидорларга хизмат ёки маҳсулот ҳақида маълумотларни тўғри етказиб бермасликда.

Ҳозирги кунда биз нафақат СМС орқали интернетсиз тўлов қабул қилиш ва барча банк карталаридан тўловларни қабул қилишни йўлга қўйганмиз. Шунингдек, келгусида электрон тижоратни ривожлантириш бўйича чет эл бозорларига чиқишни мақсад қилиб қўйганмиз.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг