Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

“Электрон тижорат тўғрисида”ги қонун субъектлари муҳокамага йиғилди

“Электрон тижорат тўғрисида”ги қонун субъектлари муҳокамага йиғилди

Фото: Digital.uz

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси ҳамда Рақамли технологиялар вазирлиги, “Электрон тижорат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни субъектлари иштирокида кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.

Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси раиси Илҳом Абдуллаев, Рақамли технологиялар вазири ўринбосари Рустам Каримжонов, “Рақамли иқтисодиёт тадқиқотлари маркази” давлат муассасаси директорининг ўринбосари Зуҳриддин Шодмонов амалга оширилаётган ишлар юзасидан сўз юритди.

Йиғилишда электрон тижоратни жорий этиш ва ривожланиш ҳолатини баҳолаш, шу жумладан, ахборот тизимлари ва ресурсларини жорий қилиш самарадорлигини ўрганиш, тадбиркорларни электрон хизматлардан фойдаланиш қобилятини ошириш, электрон тижоратни самарали ривожлантириш учун амалдаги қонунчиликни такомиллаштириш бўйича ишлар муҳокама қилинди.

Тадбир сўнгида келгусидаги режали ишлар юзасидан таклифлар тингланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг