Вазирликлар ва электрон тижорат вакиллари очиқ мулоқот қилишди
25 июл куни Рақамли технологиялар вазирлигининг ташаббуси билан Иқтисодиёт ва молия вазирлигида Ўзбекистон электрон тижорат бозорининг йирик иштирокчилари — Uzum market, ZoodMall Uzbekistan ва Wildberries Uzbekistan вакиллари билан очиқ давра суҳбати бўлиб ўтди.
Учрашувда Рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари Олег Пекос, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ижро аппарати раҳбари Нодир Аҳмаджонов, Uzum market бош директори Илшат Хаметов, ZoodMall Uzbekistan бош директори Жаҳонгир Усмонов, Wildberries Uzbekistan директори ўринбосари Сардор Қодиров, Рақамли технологиялар вазирлигининг масъул ходимлари ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ ва Божхона қўмиталари вакиллари иштирок этди.
Ушбу учрашувда электрон тижорат соҳасини ривожланишига тўсқинлик қилаётган масалалар муҳокама қилинди.
Электрон тижорат бозорининг иштирокчилари бугунги кунда ўз фаолияти давомида дуч келаётган муаммоларга тўхталиб ўтишди ва соҳани ривожлантириш бўйича ўз таклифларини беришди.
Шунингдек, Солиқ ва Божхона қўмиталари вакиллари соҳани ривожлантириш йўлида электрон тижорат субъектлари билан ҳамкорликда ишлашга ва мавжуд муаммоларни бартараф этишда очиқ мулоқотга тайёр эканликларини билдиришди.
Учрашув якуни бўйича томонлар электрон тижорат соҳасини ривожлантириш борасида ҳамкорлик алоқаларини давом эттиришга келишиб олишди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter