Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Паризода Рахимова

«Жавобсизлик ҳам жавоб. Бу фикрнинг маъносини тушуна олсангиз, кўплаб умидсизликлардан қочасиз».

Тошкентдаги ресторанлардан бирида илк робот официант пайдо бўлди

Пойтахт ресторанларидан бирида илк бор робот официант иш бошлади. У зал бўйлаб айланиб, столлар орасидан моҳирона ҳаракат қилади ва меҳмонларни овқат билан таъминлайди. Xabar.uz журналисти янги ходим ўз вазифасини қандай бажараётгани билан танишди.

Робот официант патнис билан жиҳозланган замонавий қутичага ўхшайди. Унинг қиёфаси мушукни эслатади. Техника Хитойнинг PuduTech компанияси томонидан ишлаб чиқилган. Модель BellaBot деб номланади ва унинг нархи тахминан 12 000 долларни ташкил қилади.

Робот бўш вақтларида кассаларда “ухлайди”. Буюртма тайёр бўлгач, тарелкалар патнис устига қўйилади ва сенсорли экранда стол рақами кўрсатилади. Йўл белгиланди, “официант” шоша-пиша керакли нуқтага боради.

Роботга масофадан бошқариш пульти керак эмас. У шифтга яширинган махсус стикерларга эътибор қаратиб, аниқ белгиланган маршрут бўйлаб ҳаракатланади.

Ресторанда оддий официантлар ҳам бор, ахир BellaBot бутунлай автоном эмас.

“Роботда ичимликларни бемалол етказиб бера оладиган режим бор, лекин бу ҳолатда у жуда секин ҳаракатланади”,–деб тушунтиради, ресторан менежери Aнастасия.

Робот сиз билан гаплашади, аммо муассасадаги шовқин туфайли эшитилмаслиги мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг