“Toshiba” компанияси сотувга қўйилди

Япониянинг “Toshiba” компанияси инвесторлар ва ҳомийлардан бизнесни қайта қуриш, шу жумладан сотиш ва хусусийлаштириш бўйича таклифлар билан аризалар йиғиш бошланганини эълон қилди. Аризалар шу йилнинг июнь ойига қадар қабул қилинади.
Компаниянинг сотилиши ҳақидаги эълон унинг Токио фонд биржасидаги қимматли қоғозлари қийматининг 5 фоизга ошишига олиб келди.
Сўнгги ўн йил ичида “Toshiba” бир неча бор музокаралар марказида бўлди. 2015-йилда бош директор Хисао Танака компаниянинг молиявий маблағларини 1,2 миллиард долларга ошириб юборгани учун компанияни тарк этди. 2017-йилда компания “Westinghouse Electric”нинг АҚШдаги филиали билан боғлиқ низолар сабаб қайта ташкил этилишини эълон қилди. Кейин эса компания бизнесни тўртта алоҳида компанияга бўлишни режалаштирди. Бироқ бу акциядорларга ёқмади. Улар бутун компанияни сотиб оладиган инвестор топишни талаб қилишди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter