Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россияда 10 минглаб ходимларини ишдан бўшатаётган йирик компания қайси?

Россияда 10 минглаб ходимларини ишдан бўшатаётган йирик компания қайси?

Фото: rbc.ru

Швециянинг IKEA компанияси Россиядаги 10 минг нафар ходимини ишдан бўшатди. Бу ҳақда  Frans Press агентлигига IKEA дўконларини бошқарувчи INGKA Group президенти ва бош директори Жеспер Бродин маълум қилди.

Нашрнинг ёзишича, дунёдаги энг йирик мебель ишлаб чиқарувчи компания инфляция ва Россиядаги фаолиятини тўхтатганлиги сабабли қийин вазиятда қолган.

Шу сабабли IKEA тармоқдаги жами 12 минг кишидан 10 минг нафар россиялик ходимлар билан хайрлашишга мажбур бўлган.

Маълумот учун, жорий йилнинг 4 март санасидан бошлаб IKEA ўзининг Россиядаги дўконлари ва онлайн савдоларини, шунингдек, заводларда ҳам ишлаб чиқаришни тўхтатган эди.

Июнь ойида эса компания Россиядаги фаолиятини сотишини эълон қилган эди. Ўшанда у бутун дунё бўйлаб бизнес жараёнлари ва таъминот занжирлари билан боғлиқ вазият ёмонлашгани сабабли яқин келажакда савдони қайта тиклаш имконияти мавжуд эмаслиги ҳақида огоҳлантирган.

Июл ойида IKEA ўз дўконларидан ходимларга, кейинроқ эса истеъмолчиларга маҳсулотларни онлайн сотишни бошлади. Аммо бу иш узоққа чўзилмади ва 15 август куни онлайн савдога нуқта қўйилди. Бу вақт давомида сайт узилишлар билан ишлади. Компания эса савдони тўхтатди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг