Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Энди уйингизнинг дизайнини харажатсиз ва ҳаракатсиз ўзгартира оласиз!

Энди уйингизнинг дизайнини харажатсиз ва ҳаракатсиз ўзгартира оласиз!

https://www.hyve.net

IKEA компанияси IKEA Кreativ сунъий интеллектини тақдим этди. Унинг ёрдамида фойдаланувчилар хоналарнинг 3D моделларини яратишлари, у ердан кераксиз мебелларни олиб ташлашлари ва янгиларини қўшишлари мумкин. Компаниянинг фикрича, бу ёндашув мижозларга ўз уйлари учун мос бўлган дизайнни тезроқ ва осонроқ топишга ёрдам беради.

IKEA Кreativ ёрдамида фойдаланувчи хонанинг аниқ 3D нусхасини яратиши ва уни IKEA дўкони коллекциясидаги мебел ва интерьер жиҳозлар билан тўлдириши мумкин. Тизим сиздан хонанинг бир нечта расмларини киритишни ва хона ҳақида батафсил кўрсатмаларни кўрсатишингизни сўрайди.

Сканерлашдан сўнг тизим тасвирларни бир-бирининг устига қўяди ва хонанинг 3D моделини яратади. Мазкур функция айниқса, хонадонида катта таъмирлаш ишларини олиб бораётган ва мебелларни тўлиқ ўзгартирмоқчи бўлган ҳолларда айни муддао бўлади.

Хонани моделлаштириш ва мебелларни олиб ташлаш жараёни тугаллангандан сўнг фойдаланувчи IKEA дўкони каталогидан янги нарсаларни танлаши ва тартибга солиши мумкин. ТеchCrunch журналистларининг айтишича, рўйхатда нафақат мебел, балки декорациялар ҳам мавжуд. Бундан ташқари, объектларни нафақат полга, балки деворларга ҳам жойлаштириш мумкин. Мисол учун, китоб жавонлари, расмлар ёки декоратив гулчамбарлар осиб қўйиш шулар жумласидандир.

Дизайн ишлари тугагандан сўнг, фойдаланувчи дарҳол барча танланган нарсаларни харид қилиш саватига қўшиши ва буюртма бериши мумкин. Агар сиз кейинроқ харид қилишни истасангиз ҳам IKEA профилингизда танлаган буюмларингиз рўйхати сақланиб қолади. Шунингдек, фойдаланувчилар хона дизайнини дўстлари билан ҳам баҳам кўришлари мумкин. Бундан ташқари лойиҳани IKEA компаниясининг дизайнерларига ҳам юбориш мумкин. Ўз ишининг мутахассислари сизга хона дизайнини такомиллаштириш бўйича креатив ғояларни таклиф қиладилар.

Мазкур функция IKEA иловасида ва онлайн дўкон веб-сайтида мавжуд. Яна шуни ҳам таъкидлаш лозимки, ушбу хизматни ҳозирда фақат АҚШ фойдаланувчилари iОС қурилмалари орқалигина ишга туширишлари мумкин. Аммо шу мавсумдан Аndroid смартфонлари ва шахсий компьютерларида ҳам ишга туширилиши кутилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг