Ҳамма Apple ва Samsung ишлатишга ўтиб кетди...

2022 йил смартфонлар бозори тарихидаги энг ёмон йил бўлди.
IDC маълумотларига кўра, ўтган йили бозор 11,3 фоизга тушиб, жами сотилган смартфонлар 1,205 миллиардни ташкил қилган.
Масалан, Samsung ўтган йили 260,9 миллион дона сотилган ва бозорнинг 21,6 фоизига ҳукмронлик қилишни давом эттирди. Шу билан бирга, унинг савдоси атиги 4,1% га камайди.
Apple`да ҳам худди шундай ҳолат кузатилган, компания бор-йўғи 4 фоизга тушиб, бозорнинг 18,8 фоизини эгаллаб, 226,4 миллион дона смартфон сота олган.
Аммо кучли бешликка кирган Xiaomi, Oppo ва Vivo смартфонлари 19,8%, 22,7% ва 22,8% каби сезиларли пасайишларни қайд этди.
Умуман олганда, 2022 йилда харидорлар фаол равишда фақат энг бренд қурилмаларга, яъни Samsung ва Apple смартфонларига ўтишди.
IDC таҳлилчиларининг таъкидлашича, ўтган йилнинг тўртинчи чорагида бозор тарихида биринчи марта натижалар учинчи чоракдагидан ёмонроқ бўлган, яъни ҳатто йил сўнггидаги байрамлар ҳам ишлаб чиқарувчиларни қутқармаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter