Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эъзоза Турғунова

“Агар инсон ниманидир чин дилдан орзу қилса, бутун коинот уни шу орзусига етиштириш пайида бўлади!”

“Зирапча”дан чиққан IТ-Wоman (+видео)

Ҳаёт турли паст-баландликлар, синовли кунлардан иборат. Ана шу синовларни енгиб ўтган кишигина ҳақиқий роҳатга эриша олади.

IT-Woman кўрсатувимизнинг бугунги қаҳрамони Дилфуза Дадаматова ҳам ҳаёт сўқмоқларидаги баланд-пастликлардан рақамли технологиялар соҳасига оид билимлари ёрдамида осонлик билан чиқиб кета олган аёллардан бири.

У ҳозирги кунда замонавий касбларни эгаллаш орқали нафақат ўз ҳаётини яхши томонга ўзгартирди, балки бошқа аёлларга ҳам иқтидорларини намоён этишларида ёрдам бермоқда.

Синовли кунлардан ҳеч қандай психолог ва мотиваторларсиз ўзини-ўзи банд қилиш орқали қандай чиқиб кета олганлиги, “Зирапча”дан реклама агентлиги раҳбарлигигача бўлган йўлни қандай босиб ўтганлиги ва бугунги кундаги муваффақиятлари сири сизга ҳам қизиқ бўлса кўрсатувнинг тўлиқ шаклини Xabar.uz YouTube каналида томоша қилинг.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг