Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қандли диабетни имплант билан даволаш мумкин

Қандли диабетни имплант билан даволаш мумкин

Фото: Autogear.ru

Массачусетс технология институти олимлари қандли диабетни даволашда имплантлардан фойдаланишда асосий муаммолардан бири – қурилмани кислород билан узоқ муддат таъминлаш масаласини ҳал қилишди. Бунинг ёрдамида узоқ вақт давомида инсулин инъекцияларидан воз кечиш мумкин.

Инсулин инъекциялари қондаги глюкоза даражасини назорат қилиш учун гормон ишлаб чиқаришнинг тананинг табиий функциясидаги бузилишларни қоплашга ёрдам беради. Дастлаб, терапевтик муқобил сифатида, олимлар соғлом танада инсулин ишлаб чиқарадиган ошқозон ости бези бета ҳужайраларини кўчириб ўтказиш имкониятини ўрганишга киришдилар. Донордан ҳужайраларни трансплантация қилиш иммуносупрессив дориларни қабул қилишни талаб қилади, шунинг учун ёндашув аста-секин ошқозон ости бези ҳужайралари билан имплантацияни жорий қилиш ғоясига такомиллаштирилди.

Кислород доимий равишда сақлаш камерасида тўпланади ва ҳужайраларни озиқлантиради. Бундай ҳолда, имплант танадан ташқарида жойлашган магнит ласан ёрдамида симсиз энергия олади. Келажакда улар терига ёпиштириладиган кичик ямоққа қадоқлашни режалаштирмоқдалар.

Қандли диабетни даволашдаги ютуқлар имплантдан турли мақсадларда фойдаланиш мумкинлигини кўрсатмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг