Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Дунёда биринчи: Буюк Британиядаги минглаб диабетга чалинган беморлар сунъий ошқозон ости безига эга бўлади

Дунёда биринчи: Буюк Британиядаги минглаб диабетга чалинган беморлар сунъий ошқозон ости безига эга бўлади

Фото: Techinsider

Буюк Британия 1-тоифа диабет билан яшовчи минглаб болалар ва катталарга "сунъий ошқозон ости бези" таклиф қиладиган дунёдаги биринчи ташаббус бошланганини эълон қилди.

Ушбу қурилма ҳақиқий ошқозон ости безининг ишлашини имитация қилади. У тери остига ўрнатиладиган ва инсулин помпасига уланган датчикка асосланган. Ушбу датчик доимий равишда қондаги қанд миқдорини ўлчайди ва маълумотларни беморга тўғри миқдорда инсулин етказиб берадиган помпага юборади. Шунингдек, тизим мобил илова ёрдамида қондаги қанд миқдорини назорат қилиш имконини беради.

Қурилма қондаги глюкоза даражасини доимий равишда ўлчаш ва инсулинни киритиш заруратини йўқотиб, беморларнинг ҳаётини сезиларли даражада осонлаштириши кўзда тутилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг