Нидерландияда мактаб ўқувчиларининг мобил телефонлардан фойдаланиши тақиқланади

Нидерландияда мактаб ўқувчиларининг мобил телефонлардан фойдаланиши тақиқланади. Ҳукумат сайтида ёзилишича, тақиқлов 2024 йилнинг 1 январидан кучга киради.
Телефонлар билан бирга, дарсларда смарт-соатлар ва планшетлардан фойдаланиш ҳам ман этилади.
Фақат бу қурилмалар керак бўладиган рақамли саводхонлик дарслари ҳамда соғлиғи ёки ногиронлиги сабабли бу қурилмалардан фойдаланиши шарт бўлган ўқувчилар учун истиснолар кўзда тутилган. Мактаблар тақиқлов бўйича аниқ қоидаларни ўқитувчилар, ота-оналар ва ўқувчилар билан ўзаро келишган ҳолда белгилаб олиши мумкин.
“Мобил телефонлар деярли ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланган бўлишига қарамасдан, уларга синфхоналарда ўрин йўқ. Ўқувчилар диққатларини жамлаш ва яхши таҳсил олиш имкониятига эга бўлишлари лозим. Илмий тадқиқотлардан биламизки, мобил телефонлар таълим жараёнини бузади”, — Нидерландия таълим, маданият ва фан вазири Робберт Дейкграафнинг сўзларини келтирмоқда ҳукумат сайти.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter