Forbes: Россия ва Беларусь «айтичи»лари Ўзбекистонни танлашмоқда

Ўзбекистондаги IT салоҳияти ва «айтичи»лар учун яратилган имкониятлар хусусида жаҳоннинг етакчи «Forbes» нашри мақола чоп этди.
Унда 2000 йилларда Россияда 1,8 миллионга яқин IТ мутахассислари бўлгани, ҳозирги кунга келиб эса 50 мингдан 70 минггача техника ходимлари Россияни тарк этгани, айни пайтда Ўзбекистонга 6 мингдан ортиқ IТ мутахассислари келгани ва йирик IT компаниялари фаолият кўрсатаётгани таъкидланган.
Шунингдек, яқинда АКТ вазири Шерзод Шерматов бошчилигида Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги делегацияси Aмерика Қўшма Штатларида бўлганига алоҳида урғу берилган.
Ўзбекистонда IT бозорини ривожлантириш учун амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар, мутахассислар учун яратилаётган шарт-шароитлар, хорижлик мутахассисларнинг Ўзбекистонга келишлари учун берилаётган имтиёзлар ҳақида айтиб ўтилган.
Қуйидаги ҳавола орқали мақолани тўлиқ ўқишингиз мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter