Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Япония ҳукумати ChatGPTни маъмурий ишларга жалб қилди

Япония ҳукумати ChatGPTни маъмурий ишларга жалб қилди

Фото: 3dnews.ru

Япония Қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик вазирлиги меъёрий ҳужжатларни ёзиш учун чат-ботдан фойдаланишни бошлади. Вазирлик ҳозирда расмий ҳужжатларни соддалаштириш ва уларни тушунарли қилиш учун чат-ботни синовдан ўтказмоқда.

Вазирлик грантлар ва аризаларни тўлдириш бўйича онлайн қўлланмаларни янгилаш учун ChatGPTдан фойдаланишни режалаштирмоқда. Зеро, ҳар йили минглаб саҳифадаги меъёрий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритилади.

Яқинда Рақамли ислоҳотлар вазири Коно Таро чат-ботдан фойдаланиш билан боғлиқ хавотирлар ва баъзида нотўғри маълумотлар тақдим этилиши каби масалаларни ҳал қилиш зарурлигини айтди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг