Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

“Хориждан мева келтириш” қимматга тушди

“Хориждан мева келтириш” қимматга тушди

Иллюстратив фото

Тошкент шаҳрининг Сирғали туманида яшовчи 29 ёшли Э.И. ички ишларга мурожаат қилиб, банк картасидаги 7 500 000 сўм пул номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганлигини маълум қилди.

Тезкор-қидирув хизматининг киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида яшовчи 32 ёшли У.Р. содир этгани аниқланди.

У.Р. жабрланувчи Э.И. билан телефон орқали танишиб, унга чет давлатдан цитрус мева етказиб беришини айтиб, олдиндан 7 500 000 сўм пулни ўзининг фойдаланувидаги банк картасига ўтказиб олган, сўнгра ёзишмаларни ўчириб юбориб, унинг қўнғироқларига жавоб бермай, қора рўйхатга киргазиб қўйган.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, У.Р.нинг содир этилиб фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш юзасидан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг