Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сохта маклер қўлга олинди

Сохта маклер қўлга олинди

Фото: Maakler.ee

Наманган вилояти, Тўрақўрғон туманида яшовчи 35 ёшли А.И.нинг банк картасидан 1.100.000 сўм номаълум шахс томонидан фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилди.

Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни Фарғона вилояти, Олтиариқ туманида яшовчи 22 ёшли М.Д. содир этганлиги аниқланди.

Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган М.Д. интернет фойдаланувчиларига "Телеграм" мессенжери орқали, ижарага хонадон топиб беришини ваъда қилган. Олдиндан бошланғич тўлов сифатида уларнинг пулларини ўзининг банк картасига ўтказиб олиб, сўнг ёзишмаларни ўчириб юборадиган одати бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, М.Д.нинг содир этилиб фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш юзасидан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг