Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сиз бир кунда қанча вақт смартфондан фойдаланасиз?

Сиз бир кунда қанча вақт смартфондан фойдаланасиз?

Агар сиз смартфонингиздан ҳар куни бир соат камроқ фойдалансангиз, ишингиз осонлашади. Олимлар 278 киши устида катта тадқиқот ўтказдилар.

Кўнгиллилар турли касб вакиллари бўлиб, турли сценарийлар билан тўрт гуруҳга бўлинган:

 – Биринчи гуруҳ смартфонлардан кун давомида бир соат камроқ фойдаланишган;

 – Иккинчи гуруҳга 30 дақиқа жисмоний машқлар берилди;

 – Учинчи гуруҳ бу иккала сценарийни ҳам бажарган;

 - Тўртинчиси одатларини умуман ўзгартирмади.

Натижада, биринчи ва учинчи гуруҳ иштирокчилари, икки ҳафталик кузатувдан сўнг, уларнинг руҳий ҳолатининг яхшиланишини, ишдаги мотивация, ҳаётдан қониқиш ва руҳий саломатлик сезиларли даражада яхшиланганини аниқладилар.

Бундан ташқари, ишнинг ҳаддан ташқари юкланиши ҳисси ва смартфондан муаммоли фойдаланиш аломатлари сезиларли даражада камайди. Барча аралашувлар депрессия белгиларининг камайишига олиб келди ва улар иштирокчиларнинг назорат туйғусини оширди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг