Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ижтимоий тармоқда жойлаштирилган расм беҳаё сўзлар билан тарқаб кетди

Ижтимоий тармоқда жойлаштирилган расм беҳаё сўзлар билан тарқаб кетди

Фото: Иллюстратив фото

Қарши шаҳрида яшовчи 27 ёшли (аёл) О.Ў. кимдир Telegram орқали унинг шахсий суратларига беҳаё сўзлар ёзиб тарқатаётганидан шикоят қилди.

Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида бу Қашқадарё вилоятининг Нишон туманида яшовчи 20 ёшли (эркак) Ж.Қ. ва шу вилоятнинг Кўкдала туманида яшовчи 27 ёшли (эркак) Ю.Э.ларнинг иши экани маълум бўлди.

Улар аёлниг суратларини ижтимоий тармоқлардан юклаб олишган. Сўнг беҳаё сўзлар билан Telegramдаги айрим гуруҳларда тарқатишган.

Қилмиши учун Ж.Қ. ва Ю.Э.лар Жиноят кодексининг 140-моддаси 2-қисми билан жиноий жавобгарликка тортилди.

Қонунга мувофиқ, юқоридагича хатти-ҳаракатлар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 бараваридан 400 бараваригача миқдорда жарима ёки 240 соатдан 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 1 йилдан 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари жазоси назарда тутилган.

Кўриб турганингиздек, ижтимоий тармоқда жойлаштирилган шахсий фотосурат ҳар кимнинг қўлига тушиши мумкин ва ҳар кўйга солиниши хавфи бор. Албатта, жиноятчига жазо муқаррар, аммо интернет фойдаланувчилари ва айниқса, хотин-қизлар ўз шаънларини ҳимоялаш чораларини кўришса, кимларгадир ўлжа бўлиб қолишмасди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг