Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Япониянинг “Digital Knowledge LTD” компанияси раҳбари билан ҳамкорлик йўналишлари муҳокама қилинди

Япониянинг “Digital Knowledge LTD” компанияси раҳбари билан ҳамкорлик йўналишлари муҳокама қилинди

Рақамли технологиялар вазири ўринбосари Р. Каримжонов Японияга ташрифи доирасида “Digital Knowledge LTD ” компанияси раҳбари Хироаки Хага билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида Хироаки Хага билан ОТМларда сунъий интеллект бўйича ўқув дастури ва компания томонидан яратилган технологияларни жорий этиш имкониятларини кўриб чиқишга ҳамда талабаларга нуфузли япон компанияларида амалиёт ўташ имконини яратишга келишилди.

Шунингдек, компания мутахассисларининг илғор тажрибаси ёрдамида ўқитувчиларни сунъий интеллект бўйича малакасини ошириш тизмини йўлга қўйиш бўйича фикр алмашилди.

Янги ташаббуслар ва қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш, JICA орқали Япония ҳукуматининг грант лойиҳаларига топшириш келишиб олинди.

Учрашув натижасида Рақамли технологиялар вазирлиги, Japan Digital University ҳамда “Digital Knowledge” компанияси ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

Маълумот учун: компания 1995 йилда ташкил топган. Компания асосан рақамли таълим йўналишида дунёда 2 500 мингдан ортиқ ташкилотлар билан ҳамкорликда фаолият олиб боради. Токио ва бошқа давлатлардаги ваколатхоналарида 250 дан зиёд ходимлар фаолият юритади. Ўзбекистондаги Japan Digital Universityнинг таъсисичиси ҳисобланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг