Япониянинг АйТи компания ҳамда университет вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди
Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Япониянинг АйТи компания ҳамда университет вакиллари билан учрашув ўтказди.
Учрашув аввалида “Information Technology Federation of Japan” ташкилотининг директори Тошиаки Татеиши фаолияти ва вазифалари, амалга ошираётган лойиҳалари ҳақида батафсил маълумот берди.
Хусусан, рақамли таълим соҳасида ёшларни қўллаб-қувватлаш юзасидан амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида ҳам таништириб ўтди. Ўзбекистонга ташрифидан мақсад рақамли технологиялар бўйича Ўзбекистондаги ҳолатни ўрганиш, рақамли таълим ҳолати ҳақида билиш, муҳокама қилиш ва фикр алмашиш эканлигини билдирди.
Шу билан бирга, Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов рақамли таълим соҳасида истиқболли лойиҳаларни амалга оширишга ва ҳамкорликни йўлга қўйишни таклиф қилди. Шунингдек, Ўзбекистонда рақамли таълим соҳасида иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларни АйТи соҳасидаги замонавий касбларга ўргатиш бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида маълумот берди.
Мазкур лойиҳаларни Япония томони билан ҳамкорликда амалга ошириш истиқболларини ошириш, АйТи-компанияларни жалб қилган ҳолда масофавий ва АйТи хизматларини аутсорсинг қилиш зонасини ташкил этиш, шу билан ёшлар учун иш ўринлари яратиш бўйича масалалари муҳокама қилинди.
Шу билан бирга, “Developtonia Co., Ltd. ” компаниясининг бош директори Ўзбекистонда АйТи соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлардан эътироф этди.
Шунингдек, “TOPPAN Digital Inc.” компаниясининг ижрочи директори Ўзбекистонда компаниянинг АйТи аутсорсинг марказини очиш имкониятларига тўхталди.
Ўз ўрнида, Ўзбекистон бозорига ҳеч қандай хавф-хатарсиз киришни хоҳловчи хорижий АйТи ва БПО компаниялари учун корпоратив солиқлар ва имтиёзлар ҳамда ҳудудлардаги малакали кадрларнинг салоҳияти тўғрисида ахборот берилди.
Учрашув якунида, томонлар рақамли таълимни ривожлантириш соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда қўшма лойиҳалар амалга ошириш истиқболлари юзасидан фикр алмашдилар ҳамда тегишли таклифлар ишлаб чиқишга келишиб олдилар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter