Янги термал материал маълумотлар марказларини самаралироқ совутади
Остиндаги Техас университети ва Хитойнинг Сичуан университети олимлари жамоаси маълумотлар марказлари ва бошқа юқори унумли ускуналарни совутишни сезиларли даражада яхшилайдиган янги термал материал яратдилар. Уларнинг ҳисоб-китобларига кўра, ушбу материал совутиш эҳтиёжларини 13 фоизга камайтиришга ёрдам беради.
Суюқ металл ва алюминий нитридига асосланган янги иссиқлик интерфейси материали (ТIM) юқори иссиқлик ўтказувчанлигига эга ва фаол электрон компонентлардан иссиқликни самарали равишда олиб ташлаши, уни совутгич ёки суюқлик тизимига йўналтириши мумкин. Шундай қилиб, анъанавий совутиш тизимларидан фойдаланишга ҳожат йўқ.
Лаборатория тажрибасида ТIM совутиш насоси билан биргаликда ишлатилиб, унинг энергия сарфини 65 фоизга камайтирди. Бу фақат кичик бир мисол, лекин у янги материалнинг юқори иссиқлик узатиш салоҳиятини аниқ кўрсатади. Кейинги қадам уни каттароқ тизимларга ва кенгроқ сценарийларда қўллаш бўлади. Бунинг учун тадқиқотчилар маълумотлар марказлари провайдерлари билан ҳамкорлик қилишни режалаштирмоқда.
Таҳлилчиларнинг фикрича, 2028 йилда маълумотлар марказларида электр энергияси истеъмоли 2023 йилга нисбатан икки баробар кўп бўлади, бу кўп жиҳатдан сунъий интеллект моделларига бўлган талаб ортиб бораётгани билан боғлиқ.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter