Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Google ходимлари нега қаттиқ назоратга олинди?

Google ходимлари нега қаттиқ назоратга олинди?

Фото: Ds-service39.ru

Google ўзининг гибрид иш сиёсатини янгилади. Эндиликда компания ходимларининг ишга келиб-кетишларини кузатиб боради. Корпорация ходимлари ҳафтада камида уч кун офисда бўлишлари керак.

Google компаниясининг инсон ресурслари директори Фиона Чикконининг сўзларига кўра, бўлим раҳбарлари доимий равишда офисда бўлмаган ходимларга эслатмалар юборишни бошлайди. Cиccони масофадан туриб ишлайдиган ва офис яқинида яшовчи ходимларни гибрид иш жадвалига ўтишга чақирмоқда.

Агар ходимлар эълон қилинган сиёсатга узоқ вақт давомида амал қилмасалар, у ҳолда кадрлар бўлими огоҳлантириш ҳақида эълон қилади. Келажакда масофавий ишлаш имконияти фақат истисно тариқасидагина тақдим этилади, деди Чиккони.

2021 йилда Google ходимларнинг норозилигига дуч келди. Компания ходимларнинг эҳтиёжларини қондириш мақсадида уларнинг 20 фоизини масофадан ишлашларига рухсат берди. Бироқ, 2022 йилнинг апрелидаёқ Google ходимларининг аксарияти ҳафтада камида уч кун офисга келиб ишлашлари керак эди.

Google сунъий интеллект бозорида рақобат кучайган бир шароитда Microsoft ва ОpenАI билан муваффақиятли рақобатлашиш учун янги сиёсатни жорий қилмоқда. Бундан ташқари, Google раҳбарияти харажатларни камайтиришга ҳаракат қилмоқда.

8 июн куни Google Ню Ёркдаги ходимларига Канадада давом этаётган ўрмон ёнғинлари тутуни туфайли масофадан туриб ишлашни буюрди. Шунингдек, компания раҳбарияти минтақанинг кўплаб ҳудудларида ҳаво сифати хавфли даражага етганини таъкидлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг