Вазир исроилликлар билан нималарни гаплашди?

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Исроилнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Зеавит Бен Ҳиллел ҳамда Исроилнинг One Smart Star компанияси ҳаммуассиси ва бош директори Хеми Тзубари билан учрашув ўтказди.
Маълумот учун: Ўзбекистон президентининг мамлакатни минтақавий IT-хабга айлантириш бўйича топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида хорижнинг етакчи мутахассислари ва IT-компаниялари вакиллари билан учрашувлар ўтказиб келинмоқда.
Галдаги учрашувда Исроил элчихонаси билан ҳамкорликда хорижий компаниялар билан алоқаларни йўлга қўйиш ва улар билан қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, аҳолига кўрсатилаётган хизматларнинг сифатини ошириш бўйича масалар муҳокама қилинди.
Ёшларни етакчи хориж компанияларига масофадан туриб хизмат кўрсатиш касбига, яъни аутсорсинг (BPO ва KPO) хизматларини кўрсатишга ўргатиш, кейинчалик уларни иш билан таъминлаш мақсадида Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида масофавий хизматлар кўрсатувчи аутсорсинг (BPO ва KPO) марказлари ташкил этилаётгани таъкидланди.
Исроил компаниялари билан ҳам ушбу йўналишда ишлаш, ҳамкорлик қилиш ҳамда бор имкониятлардан унумли фойдаланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди, дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter