Тошкентда “Муҳандислик синфи” лойиҳаси очилди

“Кибернетикада инновациялар IT-парки” (Cyber Park) ва унинг резиденти “DREAMTECH” МЧЖ билан биргаликда Тошкентда “Муҳандислик синфиʼʼ қўшма лойиҳаси ишга туширилди.
Ҳозирги вақтда IT соҳаси иқтисодиётнинг энг тез ривожланаётган тармоқларидан бири бўлиб қолмоқда. Рақамлаштиришга қаратилган глобал тенденция ва робототехника ва рақамли маҳсулотларнинг ҳаётимизга тобора кириб бориши меҳнат бозорини жадал ривожланишига, тобора кўпроқ ва янги касбларни яралишига сабаб бўлмоқда. Меҳнат бозори мантиқан илм-фандаги янгиликлар, техника тараққиёти ва янги истеъмолчилар талабларининг пайдо бўлишига мувофиқ шаклланади.
“Муҳандислик синфи” лойиҳаси Россиянинг ахборот технологияларида ечимлар ишлаб чиқарувчи Omega компаниясининг илғор тажрибаларидан фойдаланиб, Россиянинг етакчи ўқув ускуналар ишлаб чиқарувчиларини таълимда ахборот технология маҳсулотларидан фойдаланган ҳолда мактаб ўқувчиларининг рақамли компетенциялари ва муҳандислик-техник кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қилади. Лойиҳанинг узоқ муддатли мақсади Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг юқори маҳсулдор экспортга йўналтирилган тармоқларини замон талабларига мос касбий компетенцияларга эга малакали кадрлар билан таъминлашдан иборат.
Олий Мажлис депутатлари, тегишли идора ва муассасалар, олий ўқув юртлари ва нодавлат таълим марказлари вакиллари иштирок этган “Ўқув робототехникасида инновацион ечимлар” мавзусидаги давра суҳбати доирасида “Муҳандислик синфи” лойиҳасининг расмий очилиши бўлиб ўтди.
Тадбир иштирокчиларининг таъкидлашича, илғор муҳандислик мактабларининг пайдо бўлиши таълим дастурлари ва иш берувчилар талаблари ўртасидаги тафовутни қисқартириши, замон талабига мос жиҳозланган илмий-маърифий синфлар ва лабораториялар яратиш, моделлаштириш ва робототехникани ривожлантириш имконини беради. Кўп босқичли амалиётга йўналтирилган таълим муҳити мактаб ўқувчилари учун юқори сифатли қўшимча таълим олиш имкониятларини сезиларли даражада ошириб, кенг кўламли дастурлар бўйича ижодий ва тадқиқот лойиҳаларини ўзлари амалга ошириш имкониятини беради. Келажакда муваффақиятга эришиш учун бугунги кунда шахсий ривожланиш траэкториясини малакали қуриш керак. Шу ўринда тадбир доирасида таълим муассасалари ўқитувчилари учун маҳорат дарслари ўтказилди.
Ёш авлод вакиллари учун бой маданий-маърифий дастур ҳам ташкиллаштирилди. Завқли ҳордиқ чиқаришлари учун махсус тайёрланган яшил ҳудуд мактаб ўқувчиларида катта қизиқиш уйғотиб бўлажак муҳандисларга роботлар ва учувчисиз учиш аппаратлари кўргазмаси билан танишиш, роботларни дастурлаш бўйича маҳорат дарсларида қатнашиш, водород билан ишлайдиган автомобиллар пойгалари ва сумо роботлари мусобақаларини томоша қилиш имкониятини берди. Ўтказилган танловларда ғолибликни қўлга киритган ижодкор ёшлар орасидан энг илғор вакилларига “Cyber Science” Ривожланиш марказида ўқиш учун сертификатлар топширилди. Болалар учун тузалган маззали дастурхон ва Тошкент шаҳрининг қоқ марказида ҳаво шарида сайр қилиш имконияти “Муҳандислик синфи” лойиҳасининг тантанали очилиш маросими иштирокчиларининг хотирасида узоқ вақт сақланиб қолади.
Тадбир Cyber Park компанияси ҳамда “Шарқ аёли” халқаро аёллар жамоат фонди томонидан ташкил этилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter