Тошкентда илк бор Yandex Cupнинг финал босқичи ўтказилмоқда

Ўзбекистонда илк бор Яндех компанияси томонидан ташкил етилган халқаро дастурлаш чемпионати – Yandex Cup финал босқичи бошланди.
Бу нуфузли мусобақа Тошкентдаги CAEX кўргазма мажмуасида бўлиб ўтмоқда. Унда 18 мамлакатдан 200 нафар енг иқтидорли дастурчилар иштирок этмоқда.
Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов тадбир очилишида сўзга чиқиб, чемпионат иштирокчилари ва меҳмонларга Ўзбекистонда АйТи соҳасидаги имкониятлар ҳақида маълумот берди. Вазир ўз нутқида ёш дастурчиларни халқаро ҳамкорликка чақирди ва бу каби тадбирларнинг мамлакатнинг рақамли салоҳиятини ривожлантиришдаги аҳамиятини таъкидлади.
Yandex Cupнинг Тошкентда ўтказилиши бизнинг АйТи соҳасидаги имкониятларимизни бутун дунёга кўрсатиш учун муҳим платформа бўлиб хизмат қилишини қўшимча қилди.
Yandex Cup – бу турли мамлакатлардан келган иштирокчиларни дастурлаш, математика, аналитика ва сунъий интеллект каби соҳаларда бирлаштирадиган халқаро танловдир. Бу йилги чемпионатга дунёнинг 90 давлатидан 20 мингдан ортиқ дастурчи ариза топширган. Финал босқичига эса фақат энг кучли дастурчилар йўл олди.
Мусобақада қатнашчилар қуйидаги олтита йўналиш бўйича беллашади:
• Aналитика,
• Front-end дастурлаш,
• Back-end дастурлаш,
• Мобил дастурлаш,
• Machine Learning,
• Aлгоритмик дастурлаш (спорт йўналиши).
Финал босқичи мураккаб топшириқлардан иборат бўлиб, унда енг яхши натижа кўрсатган дастурчилар совринларни қўлга киритади.
Мусобақанинг умумий соврин жамғармаси 1,95 миллиард сўмни ташкил етади. Тадбирнинг финал босқичини жонли эфирда кузатиш, томошабинлар yandex.ru/cup/2024 сайтидан ҳавола орқали уланишлари мумкин.
Yandex Cupнинг Тошкентда ўтказилиши Ўзбекистоннинг халқаро АйТи ҳамжамиятидаги ўрнини мустаҳкамлашга қаратилган яна бир қадамдир. Ушбу мусобақа нафақат ёш дастурчилар учун, балки бутун мамлакат учун АйТи соҳасидаги имкониятларни кенгайтиришга хизмат қилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter