ТДТнинг АКТ соҳасига масъул вазирлари навбатдан ташқари йиғилиш ўтказишди

20 июн куни Туркий давлатлар ташкилотининг ахборот ва коммуникация технологияларига масъул вазирларининг навбатдан ташқари онлайн шаклдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби Кубаничбек Омуралиев иштирок этди.
Йиғилишда қатнашган Ўзбекистон Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Ўзбекистонда ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича олиб борилаётган кенг қамровли ишлар, шу жумладан, “Рақамли Ўзбекистон-2030” стратегиясини амалга ошириш доирасида рақамли инфратузилма, IT-саноат, электрон ҳукумат, IT-таълимни ривожлантиришда эришилган натижалар, Ўзбекистонни IT-хабга айлантириш борасидаги фаолият, келгуси режалар ва ушбу йўналишларда Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар ўртасида кўп томонлама ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан нутқ сўзлади.
Онлайн йиғилишда томонлар мавжуд ишчи гуруҳлар доирасида рақамли инфратузилма, электрон ҳукумат ва электрон хизматлар ҳамда киберхавфсизликни ривожлантириш бўйича ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter