ТАТУ тaлaбaлaри хaлқaро мaтемaтикa олимпиaдaсидa совриндор бўлишди

23–28 апрел кунлари Туркманистондаги Халқаро гуманитар фанлар ва тараққиёт университетида Очиқ математика олимпиадаси (OMOUS-2023) бўлиб ўтди.
Халқаро олимпиадага Ўзбекистондаги 50 та ОТМ талабалари ҳам таклиф этилди. Шунингдек, интеллектуал беллашувларда Россия, Саудия Aрабистони, Эрон, Мексика, Германия, Венгрия, Ўзбекистон ва Озарбайжондан келган талабалар беллашди.
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг киберхавфсизлик факултети талабалари яхши натижаларни кўрсатишди: Асадбек Синдаров 2-ўринни, Ихтиёр Тешабоев, Жавоҳир Исроилов, Музаффар Саҳидиновлар 3-ўринни эгаллашди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter