Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ТАТУда “Маънавият ва маърифат” маркази очилди

ТАТУда “Маънавият ва маърифат” маркази очилди

Бугун, 30 январ куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида (ТАТУ) “Маънавият ва маърифат” марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов, Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Конгратбай Шарипов ҳамда университет раҳбарияти ва профессор-ўқитувчилари иштирок этди.

Марказ давлатимиз раҳбари раислигида 2023 йил 22 декабр куни ўтказилган Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида белгиланган вазифалар доирасида ташкил этилди. Ушбу маскан ёшларни миллий тарих, маданият ва аждодларимиз меросига ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини оширишга хизмат қилади.

Марказнинг асосий йўналишлари:

– Миллий ҳунармандчилик – анъанавий санъат ва ҳунармандлик намуналари;

– Жадидлар бурчаги – жадидчилик ҳаракати намоёндаларининг ҳаёти ва мероси;

– Ренессанс пойдевори намоёндалари бурчаги – буюк алломалар ва мутафаккирлар ҳақида маълумотлар;

– Саид Аҳмад ва Саида Зуннуновалар музейи – таниқли ёзувчи ва шоирларнинг ижодига бағишланган экспозиция;

– “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” бурчаги – мамлакат тараққиётига оид материаллар;

– Ижодкор ёшлар клуби – талабаларнинг ижодий фаолиятини қўллаб-қувватлаш майдончаси.

Меҳмонларга марказ фаолияти, жумладан, Ижодкор ёшлар клуби, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ташаббуслари, зўравонликка қарши ва гендер тенглик бўйича гуруҳлар ҳамда психологик кўмак хизмати ҳақида тақдимотлар намойиш этилди.

Тадбир якунида ёшлар ўз таклифларини билдиришди. Бу таклифлар вазирлар томонидан инобатга олиниб, тегишли масъулларга топшириқлар берилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг