Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ТАТУда "Илмли аёл – жамият кўзгуси" ҳафталиги доирасида форум бўлиб ўтди

ТАТУда

Тошкент ахборот технологиялари университетида "IТ соҳаси ривожида хотин-қизларнинг ўрни" мавзусида форум ва кўргазма ташкил этилди.

Тадбирда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Рақамли технологиялар вазирлиги масъуллари, шунингдек, IТ соҳаси вакиллари, профессор-ўқитувчилар ҳамда талаба-қизлар иштирок этди. Улар IТ соҳасида хотин-қизларнинг ўрни, уларнинг илмий ва амалий лойиҳаларини ривожлантириш имкониятлари ҳақида фикр алмашишди.

Форум доирасида:

  • Хотин-қизларнинг илм-фан ва тадбиркорликдаги ютуқлари ҳамда маҳсулотлар кўргазмаси намойиш этилди;
  • Олима аёллар ва талаба-қизларнинг инновацион лойиҳалари тақдимоти ўтказилди;
  • Профессор-ўқитувчиларнинг табрик сўзлари ва маърузалари тингланди.

Шунингдек, хотин-қизларнинг илм-фанга бўлган қизиқишини ошириш, уларнинг инновацион фикрлашини қўллаб-қувватлаш ҳамда илмий салоҳиятини ривожлантириш мақсадида "АКТ бўйича энг яхши инновацион лойиҳа муаллифи" ва "Энг яхши ЭҲМ учун дастур ва маълумотлар базаси муаллифи" номинациялари бўйича танлов ўтказилди.

Танлов натижалари:

  • 1-ўрин – Сарсенбаева Бибинур Ахмет қизи, Иқтисодиёт ва менежмент факултети, 3-босқич талабаси.
  • 2-ўрин – Чоршанбиева Севинч Акрамовна, Компьютер инжиниринги факультети, 3-босқич талабаси.
  • 3-ўрин – Маликова Нодира Тургуновна, Рақамли технологиялар конвергенцияси кафедраси доценти.

Ушбу форум ва кўргазма IТ соҳасида хотин-қизларнинг иштирокини кенгайтириш, уларнинг инновацион ғояларини илгари суриш ҳамда янги лойиҳалар учун платформа яратишга хизмат қилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг