Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Стандфорд университетининг тўлиқ гранти соҳибаси бўлган биринчи ўзбек қизи билан суҳбат

Стандфорд университетининг тўлиқ гранти соҳибаси бўлган биринчи ўзбек қизи билан суҳбат

Foto: UNLOCK

Ўзбекистон қизлари орасида биринчи бўлиб Стендфорд университетининг тўлиқ гранти соҳибаси бўлган Фарангиз Муродий билан интервю ташкил этилди. Фарангиз ажойиб академик муваффақиятларга эришган: SATдан 1560, IELTSдан 8 балл олган.

Ҳозирда у Стендфорд университетида сунъий интеллектга ихтисослашган Символик тизимлар йўналиши бўйича бакалавр даражасини ёқламоқда.

Интервю давомида Фарангиз ўз йўлида дуч келган қийинчиликлар ва муваффақиятга эришишдаги тажрибалари билан ўртоқлашди. У онасининг таълим олишга берилган эътиборини жуда муҳим деб ҳисоблайди.

Фарангиз АйТи соҳасида ўрганилган билимлари орқали фойдали маҳсулотлар яратиб, жамиятга ёрдам беришни асосий мақсадларидан бири деб билади.

Рақамли технологиялар вазирлиги барча қизларни таълим олишга чақиради ва Фарангизнинг муваффақиятлари келажак авлод учун илҳом манбаи бўлишига умид қилади. Ҳар бир қиз ўз мақсадларига эришиши учун катта имкониятга эга!

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг