Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ШҲТ давлатларининг АКТ бўйича вазирлик ва идоралари раҳбарлари учрашди

ШҲТ давлатларининг АКТ бўйича вазирлик ва идоралари раҳбарлари учрашди

Фото: Digital.uz

Ўзбекистон Рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари Олег Пекось Олмаота шаҳрига хизмат сафарини амалга оширмоқда.

Ташрифнинг дастлабки кунида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантиришга масъул вазирлик ва идоралар раҳбарларининг навбатдаги учрашувида иштирок этилди.

Мазкур йиғилишда томонлар ўз мамлакатларида рақамлаштириш ва АКТ соҳасининг ривожланиш суратлари ва истиқболлари тўғрисида тақдимот қилиб, ҳамкорлик алоқаларни ривожлантиришга келишди.

Олег Пекось Ўзбекистонда рақамлаштиришнинг ҳолати, бунда АКТ соҳасини ривожлантиришда устувор вазифаларни ўз ичига олган “Рақамли Ўзбекистон-2030” стратегияси, рақамли таълим, электрон ҳукумат, телекоммуникация ва бошқа йўналишларда амалга оширилаётган ишларга тўхталди.

Йиғилиш якунида, Рақамлаштириш соҳасида ҳамкорликни жадаллаштириш бўйича таклифлар қабул қилиниб, йиғилишнинг Якуний баённомаси тасдиқланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг