Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

“Seeds for the Future 2024” дастурининг очилиш маросими бўлиб ўтди

“Seeds for the Future 2024” дастурининг очилиш маросими бўлиб ўтди

Рақамли технологиялар вазирлиги, Huawei компанияси ҳамда АйТи-таълим уюшмаси, шунингдек, назорат қилувчи органлар, телекоммуникация ва меҳнат агентликлари, Яқин Шарқ ва Марказий Осиё таълим муассасалари кўмагида Яқин Шарқ ва Марказий Осиёдаги университет талабалари учун “Seeds for the Future 2024" нуфузли йиллик таълим дастури ишга туширилди.

Университет талабаларига мўлжалланган ““Seeds for the Future” дастури маҳаллий истеъдодларни кашф этиш, билим алмашиш, АКТ ҳақида хабардорликни ошириш ва ёш истеъдодлар учун рақамли ҳамжамиятни ривожлантиришга қаратилган. Таъкидлаш лозимки, ушбу нуфузли тадбир Ўзбекистонда илк бор ўтказилмоқда.

Кеча, 12 август куни Рақамли технологиялар вазирлигининг мажлислар залида ушбу тадбирнинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов, Huawei компаниясининг Яқин Шарқ ва Марказий Осиё вице-президенти Шунли Ванг ўз нутқлари билан иштирок этди.

“Ушбу тадбир Ўзбекистонни минтақавий АйТи-хабга айлантириш ҳамда Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган вазифаларни амалга ошириш учун жуда муҳим. Ушбу мақсадлар йўлида бизга талантли ёшлар керак. “Seeds for the Future” дастури эса уларни кашф қилиш ҳамда АКТ соҳасида глобал ҳамкорликни кенгайтириш йўлидаги муҳим қадам бўлади. Истеъдодларни ривожлантириш, рақамли ва яшил дунёни барпо этиш учун илғор платформа яратиш йўлида Huawei каби ҳамкоримиз борлигидан мамнунмиз”, – деди Рақамли технологиялар вазири Ш. Шерматов.

Ушбу дастурга Яқин Шарқ ва Марказий Осиёнинг 14 давлатидан 150 нафар талаба, 14 нафар ўқитувчи ва академиклар иштирок этмоқда.

Шунингдек, “Seeds for the Future” дастури доирасида Huawei компанияси Тошкент шаҳрида энг сўнгги АКТ технологияларини қўллаш орқали ижтимоий муаммоларни ҳал қила оладиган ғояларга эга ёшларга қаратилган “Tech4Good” минтақавий танловини ҳам ўтказмоқда.

Бу йилги иштирокчилар орасида Ўзбекистон, Озарбайжон, Баҳрайн, Иордания, Ироқ, Қозоғистон, Қатар, Қирғизистон, Қувайт, Ливан, Уммон, БАА, Покистон ва Саудия Арабистони каби 14 давлатнинг етакчи университетларидан 150 нафар талаба иштирок этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг